Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

Атамбаев Жээнбековнинг сайлов штаби сарфлаган пул масаласида фикр билдирди


Қирғизистоннинг экс-президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистоннинг экс-президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистоннинг экс-президенти Алмазбек Атамбаев 18 ноябрда “Апрель” телеканали орқали чиқиш қилиб, амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков штаби сайловда ишлатган маблағ масаласида ўз муносабатини билдирди.

- Бу нарса нега ҳозир ошкор этилгани тушунарли. Улар Икрам Илмияновни (Атамбаевнинг энг яқин ва ишончли одамларидан бири – муҳаррир) қамаб қўйишди. Бу нарсани штабнинг бухгалтери билар эди. У ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътили олиб, чет давлатга чиқиб кетди. У ўз ҳаётига таҳдид қилинишидан қўрқмоқда. Бугунги ҳокимият Бакиевнинг (2005йил апрель инқилоби ортидан ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент- муҳаррир) йўлини танлади. Бу ҳужжат ҳақида билганлар ўз ҳаётидан хавфсирашмоқда,-деди Атамбаев.

Бишкеклик ҳуқуқ фаоли Нурбек Тўқтақунов 15 ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков президент сайловида расман эълон қилинганидан кўп маблағ харжлаганини ва буни яширганини иддао қилган ҳамда “Жээнбековдан ҳам, Атамбаевдан ҳам кўнгли қолган” одам тақдим этган рўйхатни эълон қилган эди.

Фаолнинг иддао қилишича, Сўўрўнбай Жээнбековнинг сайлов штаби Марказий сайлов комиссияси эълон қилгани каби 158 миллион 96 минг 175 сўм эмас, балки 1 миллиард 170 миллион 265 минг 187 қирғиз сўми ҳамда 6 миллион 855 минг 700 АҚШ доллар, жами бўлиб тақрибан 17 миллион доллар пул сарфлаган.

Нурбек Тўқтақунов фикрича, бу ҳолат президентга импичмент эълон қилиш учун асос бўла олади. Шунинг учун ҳам у ҳуқуқ органларидан бу ҳужжатларни текширишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG