Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:49

Касалхонада жон берган 3 опа-сингил ўлимида айбли деб топилган икки шифокор қамалди


Тошкент шаҳар Олмазор туман суди заҳарланиш оқибатида ўтган йилнинг ноябрь ойида бирин- кетин вафот этган уч опа-сингил ўлимида икки шифокорни айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилди.

25 октябр куни судья Мусо Юсупов раислигида ўтган маҳкама Олмазор туман 21-сонли оилавий поликлиника врачи Одилова Гулчеҳрани беш йилу бир ой муддатга¸ республика педиатрия шифохонаси врачи Нодир Тўлагановни эса олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Шифокорлар бефарқлиги оқибатида ўлгани судда исботини топган уч опа-сингилнинг яқинлари Озодлик билан суҳбатда "нега юқумли касалликлар касалхонаси врачи Ҳусан Ғиëсовга чора кўрилмади" дея шикоят қилишди.

Уларнинг айтишича¸ 7 яшар Муниса, 6 яшар Мухлиса ва 4 яшар Моҳира айнан Учтепадаги юқумли касалликлар шифохонасида керакли муолажа қилинмагани боис бир неча соатнинг ичида кетма-кет ўлим топишган:

- Биз ўз шикоятимизда юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими врачи Ҳусан Ғиëсов қизларимизга 21 .00 дан то тунги биргача муолажа қилмагани ҳақида ëздик. Тунги 1. 30 да 6 яшар Мухлиса ўлгандан кейин улар шошиб қолишди. Ҳусан Ғиëсов қизлар ўлимига асосий айбдорлардан бири деб биламиз. Уни жазога тортилишини сўраб яна шикоят ëздик¸ деди 27 октябрь куни Озодлик суҳбатлашган мархум қизалоқларнинг яқинлари.

Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг 7,6,4 яшар қизлари заҳарланишдан вафот этгани ҳақда ўтган йилнинг 11 ноябрь куни Озодлик хабар қилган эди.​

7 яшар Муниса, 6 яшар Мухлиса ва 4 яшар Моҳира 8 ноябрь кечаси ва 9 ноябрь куни эрталаб бир неча соатнинг ичида кетма-кет вафот этган эди.

Тошкент прокуратураси уч опа сингил вафотига нотўғри берилган дори сабаб бўлганини тасдиқлаган эди.

Қизчалар яқинларининг Озодликка ўшанда айтишича, Зангиота зиëратгоҳида қийма кабоб еганидан сўнг қорни оғриган болаларга отаси аптекадан дори олиб берган ва қизчалар шу доридан заҳарланган.

XS
SM
MD
LG