Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:42

Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозими 16 минг доллар пора билан қўлга тушди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров 16 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олингани хабар қилинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозими 16 минг доллар пора билан қўлга тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот” дастури орқали эълон қилинган лавҳада айтилишича, Тўхтамурод Қодиров Андижондаги "Жаҳон бозори" ҳудудида бўш турган 60 квадрат метр ер майдонидан фойдаланиш тўғрисида шаҳар ҳокими чиқарган қарордан фойдаланган.

У мазкур ер ҳудудини маҳаллий тадбиркорлардан бирига таклиф қилган ҳамда керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 500 доллар пора сўраган.

Тадбиркор сўралган поранинг 16 000 долларини бераётган пайтда Андижон шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Давлат Хавфсизлик Хизмати Андижон вилояти Бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир доирасида қўлга олинган.

Терговолди суриштирувларида Тўхтамурод Қодиров аввал ҳам улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия бериш эвазига бошқа бир тадбиркордан 300 доллар пора олгани аниқланган.

-16 минг АҚШ доллари олдим. Мен афсусдаман, тўғриси. Мен бунақа бўлади деб ўйламовдим,-деб айтган “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган лавҳада Тўхтамурод Қодиров.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси Жиноят Кодексининг 168, 211 ва 214-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги кунларда Бош прокуратура ҳокимларнинг муовинлари ва турли бўлимлар мутахассислари пора билан қўлга олинаётгани ҳақида қатор хабарларни расман эълон қилгани кузатилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматига таяниб тарқатилган хабарларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 11 сентябрь куни сармоядорга ер майдони ажратиб бериш учун 400 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушган.

Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланишидан аввал Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган Бахтиёр Абдусаматов 2017 йилнинг 11 апрелида президент Шавкат Мирзиёв ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳайфсан олган. Орадан бир ҳафта ўтиб, юқори лавозимидан озод этилган ва туман ҳокимлигига туширилганди.

15 сентябрь куни Бойсун туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари М.Ш. боғдорчиликка мўлжалланган 30 сотих лалми ер участкасини расмийлаштириб бериш учун 100 доллар пора олаётганда ушлагани хабар қилинди.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ойбек Хаиров 13 июль куни 6000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳоким ўринбосари туманда балиқчилик билан шуғулланиш ниятида бўлган тадбиркорга ер ажратиб бериш учун юқорида келтирилган миқдорда пора сўраганликда айбланмоқда.

12 июль куни мустақил манбалар Озодликка Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев 10 июль куни коррупцияда айбланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG