Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:21

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Денис Шокин ютқазди


Ўзбекистон тарихидаги таэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Денис Шокинни Осиё чемпиони унвонидан маҳрум этган эронлик спортчи Сайид Ражабий.
Ўзбекистон тарихидаги таэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Денис Шокинни Осиё чемпиони унвонидан маҳрум этган эронлик спортчи Сайид Ражабий.

Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинларида 21 август куни Ўзбекистон спортчилари яна учта медални қўлга киритди.

Миллий Олимпия қўмитасининг билдиришича, 62 кило вазн тоифасида оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев умумий ҳисобда 298 кг тошни кўтариб бронза медални олди.

Таэквондо беллашувларида аёллар ўртасида +67кило вазн тоифасида финалга чиққан Светлана Осипова қозоғистонлик Дениз Канеселга ютқазиб қўйди ва бронза медални қўлга киритди.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Денис Шокин ютқазди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк

Таэквондо бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада +80кг вазн тоифасида Дмитрий Шокин финалда биринчи ўрин учун бўлган мусобақада эронлик Сайид Ражабийга мағлуб бўлди ҳамда кумуш медал соҳибига айланди. Бу билан Шокин иккинчи марта Осиё чемпиони бўлиш шарафидан ўзини маҳрум этди.

2015 йилда Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек спортчиси бўлган Дмитрий Шокин 2016 йилда Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

Айтиб ўтиш лозимки, Осиё ўйинлари тарихида биринчи марта 20 август куни ушу таулу бўйича Ўзбекистон биринчи марта медал олди. Ушу таулу вакили Дарья Латишева12 спортчи билан беллашиб, кумуш медалга сазовор бўлган.

Ўзбекистон спортчилари шу кунгача XVIII Осиё ўйинларида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами10 та медалга эга бўлди.

Олтин медални 19 август куни 74 кило вазн тоифасидаги эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов олган. У қозоғистонлик Данияр Кайсановга қарши беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб Осиё чемпиони бўлди.

Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов бу билан икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди. У 2014 йили Инчхонда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон жамоасига илк олтин медални олиб келганди.

Бундан аввалроқ 65 кило вазн тоифасида иштирок этаётган эркин курашчи Сирожиддин Ҳасанов монголиялик Батмагнаи Батчулуунни мағлубиятга учратиб, бронза медалга сазовор бўлган.

Сирожиддин Ҳасановнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида қўлга киритган илк медал бўлди.

22 август куни ўзбек спортчилари Осиё ўйинларида сувда сузиш, қиличбозлик, таэквандо, грек-рим кураши, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, велоспорт, слалом, академик эшкак эшиш, ўқ отиш ва теннси бўйича мусобақаларда иштирок этадилар.

Таэквондо бўйича машхур спортчилардан бири Никита Рафалович, теннис бўйича яна бир машхур спортчи Денис Истомин бугунги мусобақаларда қатнашади. Бу икки спортчи Ўзбекистон жамоасига яна медаллар келтириши мумкин.

XVIII Осиё ўйинларига Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилмоқда.

18 августдан 2 сентябргача давом этадиган ўйинларда 45 мамлакатдан жами 9 704 нафар спортчи 42 та спорт тури бўйича 476 та медал учун курашади.

XS
SM
MD
LG