Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

Навальний рус олигархлари Жаҳон кубоги маблағини "ўғирлаган"ини айтмоқда


Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш жуда қимматга тушмоқда, деб баёнот берди.

Унинг иддао қилишича, расмий Москва сарфлаган пулнинг маълум қисмини президент Владимир Путинга яқин бой иш эгалари "ўзлаштирган”.

У 14 июнь куни қамоқдан бўшатилгандан ва Россия терма жамоаси Саудия Арабистони футболчилари устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгандан сўнг жонли видео эфирга чиқиб, футболчиларни ютуқ билан табриклади.

Россияда бундай футбол байрами бўлаётгани яхши, лекин бунинг учун сиз билан мен тўлаган ҳақ қандай қилиб 14 миллиард АҚШ долларига тушганини тушуна олмаяпман, ‒ деди у.

Расмий маълумотларга кўра, умумий харажатлар рубль билан долларнинг сўнгги йиллардаги ўртача алмашув курсидан келиб чиққанда, 13,2 миллард доллар бўлган.

Мен футбол бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати харажатлари меъёрида бўлсин дейман, ‒ деди Навальний. ‒ Аммо, Россия терма командаси ғалабасидан қанчалик қувонсам, коррупциядан шунчалик жаҳлим чиқмоқда.

Навальний мамлакатнинг турли шаҳарларида аэропорт ва стадионлар қурган Путинга яқин иш одамларини танқид қилди. У миллиардерлар, дея Борис Ротенберг ва унинг укаси Аркадий, яна Путиннинг ошнаси Геннадий Тимченкони санаб ўтди.

XS
SM
MD
LG