Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:03

Вазн йўқотиш ҳамда қайта семирмаслик учун нима қилиш керак?


Вазн йўқотиш ва қайта семирмаслик учун ўз олдингизга тўғри мақсад қўйишингиз ўта муҳимдир. Ориқлаш ва жисмоний машқ билан шуғулланиш соғлиқ учун фойдали эканлиги ҳеч ким учун сир эмас. Изланишлар олти ой давомида тана вазнининг атиги 5-10 фоизини йўқотиш юрак хасталиклари ва бошқа касалликлар олдини олишини кўрсатади.

Соғлом вазнга эга бўлиш учун энергия мувозанатига амал қилиш керак. Озиқ-овқат ва ичимликлардан олинган калориялар тана ишлаши ва жисмоний ҳаракатлар учун сарфланадиган калорияларга мутаносиб бўлиши керак. Олинган энергиядан кўпроқ энергия сарфлаш одатда ориқлашга сабаб бўлади.

Бунинг учун тўғри овқатланиш муҳимдир. Соғлом диета мева-чева, сабзавот, донлар ҳамда мойи оз бўлган сут маҳсулотларига бой бўлади. Бундан ташқари, парранда гўшти, балиқ, тухум ва ёнғоқлар ҳам фойдалидир. Аммо бундай диетада туз, тўйинган ёғлар, шакар оз бўлиши керак.

Ҳафтасига 400-900 грамм вазн йўқотиш учун кундалик диета 500-1000 калорияга озайтирилиши керак. Аёллар ориқлаши учун кунига 1000-1200 калорияга эга овқат истеъмол қилиш хавфсиздир. Эркаклар эса кунига 1200-1600 калория энергия истеъмол қилиш орқали ориқлай олади.

Ориқлаш ва соғлиқни яхшилаш учун жисмоний машқ ҳам ўта муҳимдир. Касалликлар олдини олиш ҳамда умумий соғлиқни яхшилаш учун кунига камида 30 дақиқа енгил машқ билан шуғулланиш керак. Тана массасини сақлаб қолиш ҳамда семириш олдини олиш учун кунига 60 дақиқа енгил ёки ўрта жадалликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак. Вазн йўқотишга бел боғлаганлар эса кунига камида 60-90 дақиқа ўртача жадалликдаги машқлар билан шуғулланиши керак.

XS
SM
MD
LG