Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:00

АҚШ расмийси: Ўзбекистоннинг минтақадаги аҳамияти ўзгараётганидан мамнунмиз


АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс.
АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс қозоқ ва қирғиз журналистлар учун ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг минтақадаги аҳамияти ўзгараётганидан Оқ Уй маъмурияти мамнун эканини билдирди.

АҚШ расмийси: Ўзбекистоннинг минтақадаги аҳамияти ўзгараётганидан мамнунмиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Элис Уэллс сўнгги бир йилда Ўзбекистонда ҳокимият алашинуви ортидан олиб борилаётган ислоҳотларга баҳо берар экан:

-Марказий Осиё ва Жанубий Осиё стратегик ҳамкорлик шартномалари доирасида биз ҳар доим кучли Марказий Осиёни қўллаб келганмиз. Марказий Осиёдаги иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаганмиз ва биз Ўзбекистон минтақада иқтисодий жиҳатдан аввалгига қараганда муҳимроқ аҳамият касб этишидан мамнунмиз,-деб айтди.

Унга кўра, Ўзбекистон қўшни давлатлар билан совуқлашган муносабатларни илиқлаштираётгани оқибатида Марказий Осиёда “табиий равишда якдиллашиш” жараёни бошланган.

- Ўзбекистон қўшни давлатлар билан тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга қизиқиш билдира бошлагани бизни жуда мамнун қилмоқда. Марказий Осиё табиий равишда якдиллашиб, минтақа учун баробар бўлган муаммоларни ечиш йўналишидаги ҳамкорликка бормоқда, - деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари.

2015 йилнинг 31 октябридан 2 ноябригача президент Барак Обама даврида АҚШ Давлат котиби бўлган Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафар қилган эди.

Мазкур сафар доирасида минтақа мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Жон Керри билан 1 ноябрь куни Самарқандда учрашиб, сиёсий диалог майдони бўладиган С5+1 форматини ташкил қилишга келишиб олганди.

Элис Уэллс Самарқандда ташқил этилган бу форматни амалдаги президент Дональд Трамп ҳам сақлаб қолишга қарор қилганини айтди:

- С5+1 форматидаги ҳамкорликни конструктив деб ҳисоблаймиз. Бу формат аввалги маъмурият ташаббуси эканига қарамай, амалдаги маъмурият, жумладан, жаноб Трамп томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳозирги давлат котиби Рекс Тиллерсон бу формат доирасида Вашингтонда учрашув ўтказди. Кейинги учрашувларда бири Марказий Осиёда ўтказилиши режаланмоқда. Конгресс ҳам С5+1 форматини маъқуллади ва уни давом эттириш учун 15 миллион доллар маблағ ажратди, - деб билдирди Элис Уэллс.

12 январь куни Вашингтонда ўтказилган мазкур матбуот анжуманида қирғизистонлик ва қозоғистонлик журналистлар телефон орқали Элис Уэллсга савол бериш имкониятига эга бўлдилар.

Элис Уэллс матбуот анжуманида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Вашингтонга 16 январда қиладиган ташрифи ҳақида ҳам ахборот берди.

АҚШ расмийсига кўра, Назарбоев 16 январда Дональд Трамп билан учрашади. Музокараларда икки давлат лидерлари минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқалар йўналишидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG