Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:55

Гулнора Каримова АҚШ қора рўйхатига киритилди


Ота-бола Каримовлар.
Ота-бола Каримовлар.

АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди.

Гулнора Каримова ¸ отаси даврида кенг кўламли коррупцияга масъул деб кўрилгани учун¸ инсон ҳақлари гуруҳлари сўрови билан мазкур рўйхатга киритилди.

Глобал “Магнитский акти”га мувофиқ тузиладиган мазкур рўйхатга янги киритилган 52 шахс рўйхати 21 декабрь куни эълон қилинди.

Гулнора Каримова мазкур қора рўйхатга киритилган биринчи ўзбекистонлик бўлди. Бунга қадар Ислом Каримов 2011 йилда дунёдаги нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган CBSNews корпорацияси томонидан узоқ йиллар давомида ҳокимиятда қолаётган диктаторлар рўйхатига киритилган эди.

Ислом Каримовнинг энг мудҳиш жиноятлари орасида эса 2005 йил 13 май куни Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилгани эсланади.

“Магнитский рўйхати” маънавий жавобгарликдан ташқари конкрет чеклов чораларини ҳам назарда тутади. Масалан, мазкур қора рўйхатга киритилган шахсларнинг АҚШга кириши тақиқланади ва уларнинг Америка банкларидаги ҳисоблари музлатилади.

Бу рўйхатда Россия Бош прокурори Юрий Чайканинг ўғли Артëм Чайка¸ Украина¸ Покистон ва Мянма расмийлари ҳам бор.

20 декабрь куни Молия вазирлиги “Магнитский акти” бўйича беш россиялик¸ хусусан¸ Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг ҳам санкцияга учраганлар рўйхатига киритилганини эълон қилди.

“Магнитский рўйхати” АҚШ Конгрессининг 2012 йилги “Магнитский акти” асосида тузиладиган рўйхат бўлиб, АҚШ Молия вазирлиги унга кенг кўламли коррупция ва инсон ҳуқуқларини топташга бевосита алоқадор шахсларни киритиб келмоқда.

Hermitage Capital жамғармаси юристи бўлган Сергей Магнитский Россия бюджетидан катта миқдордаги маблағ ўғирланаётганини фош этган эди. Бунинг ортидан солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган Магнитский 2009 йилда Москвадаги тергов изоляторида нобуд бўлган эди.

Дастлаб, Магнитский қора рўйхтига Сергей Магнитскийнингқамоқхонада ўлишига сабабчи деб АҚШ томонидан гумонланган шахслар киритилган. Бироқ “Магнитский акти”да инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган шахслар ҳам бу рўйхатга киритилиши бўйича модда мавжуд бўлгани сабабли, рўйхат кейинги йилларда кенгайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG