Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:29

Бугун қонли Андижон воқеаларига 10 йил тўлди


Фаоллар Андижон қирғинида 1000 нафаргача бегуноҳ одам ҳалок бўлганини тахмин қилади. Ҳукумат 187 киши ўлдирилганини айтади.
Фаоллар Андижон қирғинида 1000 нафаргача бегуноҳ одам ҳалок бўлганини тахмин қилади. Ҳукумат 187 киши ўлдирилганини айтади.

Бугун Ўзбекистон тарихидаги энг қонли кун бўлган Андижон воқеаларига 10 йил тўлди. Ўзбекистон ҳукумати расман Андижон воқеасида 187 одам ҳалок бўлганини билдирган, бироқ мустақил манбалар ҳукумат аскарлари отган ўқлардан мингдан ортиқ одам ўлганини иддао қилиб келади.

2005 йилнинг 10 майида Андижонда 23 тадбиркорнинг қамоққа олинганидан норозилик билдирган юзга яқин одам намойишга чиққан эди. 12 майга бориб эса уларнинг сони 2000 кишига етган. 13 май куни Андижондаги Бобур номидаги марказий майдонга ўн минглаб одамлар йиғилган.

Андижон қирғини силсиласи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:31 0:00
Бевосита линк

13 май куни ярим тунда қуролли гуруҳ Андижон қамоқхонасига ҳужум қилиб, у ердан 2 мингдан ортиқ маҳбусни озод қилган эди. Шу куни тонг саҳарда шаҳарда ўқ овозлари эшитила бошланди. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатидан норози бўлган ўн минглаб одамлар кўчага чиқди. Қуролланган гуруҳ Андижон шаҳар ҳокимиятини эгаллаб олди, бир қанча биноларга ўт қўйилди. 300 минг одам яшайдиган Андижонда ўша куни милиция ходимлари қолмагани айтилади.

Тилсиз Андижон...
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:52 0:00
Бевосита линк

Норозилар вакиллари ҳукуматдан ўзларининг назарида сохта айбловлар билан судланаётган 23 тадбиркорга нисбатан жараёнларни ва жиноят ишларини зудликда тўхтатишни талаб қилган. Расмий хабарларда 13 май куни куннинг биринчи ярмида 9 одам ҳалок бўлгани, 34 одам яралангани айтилган.

Шарифжон Шокиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:12 0:00
Бевосита линк

13 май куннинг иккинчи ярмида Андижонга ҳукумат ҳарбий кучлари киритилди. Зирҳли ҳарбий техника билан шаҳарга кириб келган ҳарбийлар биноларнинг томларини эгаллади ва майдонга йиғилган асосан қуролсиз бўлган одамларга қарата ўқ отди.

Н.Умаров: Иккитаси жон бераëтганда тепасида эдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:38 0:00

(Суҳбат 2010 йилда¸ Андижон воқеаларига 5 йил тўлиши арафасида ëзиб олинган)

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 2005 йилнинг 13 май куни Андижоннинг марказий Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксарияти қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутиши натижасида юзлаб бегуноҳ одам, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

Ҳукумат эса, Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган акромийлар диний оқимига мансуб 187 кишининг ҳалок бўлганини айтиб келади.

Акром Йўлдошевнинг ўғли: Дадамнинг қаердалигини билмаймиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00

(Суҳбат 2010 йилда¸ Андижон воқеаларига 5 йил тўлиши арафасида ëзиб олинган)

13 май куни кечга яқин Андижонда намойиш тарқатиб юборилди ва ҳукумат расмийлари таъбири билан айтганда “шаҳарда тартиб ўрнатилди”.

Умид чечаклари
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

Андижон воқеаси ортидан 14 май куни олти юздан ортиқ ўзбекистонлик қочқинлар Қирғизистон ҳудудига қочиб ўтди. Бу ерда БМТ ёрдамида ташкил этилган қочқинлар лагерида бир неча ой яшаган ўзбекистонликлар кейинроқ учинчи давлатларга кўчирилди.

Тошкент ҳукумати халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаолларининг 13 май воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш чақириқларини рад этишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG