Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Таълим ва тиббиёт муассасаларига темир-терсак “солиғи” солиш тақиқланди


Жиззах шахри Зилол маҳалласидаги 29-мактабнинг 4-А синф ўқувчиси мактабга аравада металлолом ортиб кетмоқда.
Жиззах шахри Зилол маҳалласидаги 29-мактабнинг 4-А синф ўқувчиси мактабга аравада металлолом ортиб кетмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 18 декбарда имзолаган темир терсак йиғишнинг 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорда 2018 йилнинг 1 январидан таълим ва тиббиёт муассасаларига металлолом ва темир-терсак чиқиндиларини йиғиш бўйича кўрсатмалар бериш тақиқланди.

Таълим ва тиббиёт муассасаларига темир-терсак “солиғи” солиш тақиқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк

19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган қарорда “жой-жойлардаги маҳаллий давлат органларига таълим ва тиббиёт соҳаси муассасаларига темир-терсак ва қора металл чиқиндиларини йиғиш ва топшириш бўйича топшириқлар бериш тақиқланади”, деб таъкидланган.

Маҳаллий матбуот мазкур қарор Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери қўлланиб келинган ўқувчилар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларига “металлом солиғи” солиш ёки улардан бунинг учун пул йиғиш амалиётига барҳам беради, деб ёзмоқда.

Озодлик радиоси темир –терсак йиғишга ёки бунинг учун пул йиғишга нафақат ўқитувчилар, ўқувчилар ва тиббиёт ходимлари, балки фермерлар ҳамда болалар боғчасига қатнайдиган фарзандлари бор ота оналар ҳам жалб қилиб келинганини мунтазам ёритиб келган.

Жорий йил декабрида Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ҳокимликда ўтказилган навбатдаги мажлисида халқ таълими бўлими, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва маҳаллаларга қисқа муддат ичида 600 тонна металлолом топшириш вазифасини юклади.

Шунингдек,Фарғона¸ Урганч ва Нукусдаги ўқитувчи¸шифокор ва ўқувчилар металлолом йиғишга сафарбар қилингани тўғрисида хабарлар олинди..

Жорий йилнинг биринчи чорагида бу ишга фермерлар ҳам жалб қилинган. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган фермерларга кўра, улардан ҳар бир гектар ер учун 40 килограммдан темир-терсак топшириш ёки металлоломнинг ҳар килосига 250 сўмдан пул бериш талаб қилинган.

Аввалги йилларда конимехлик шифокорлар металлолом ўрнига 25 минг сўмдан, самарқандлик коллеж ўқувчилари 2000 сўмдан, Жиззах Педагогика институти талабалари 20 минг сўмдан, Тошкент Мусиқа лицейи ўқитувчилари 47 минг сўмдан пул топширишга мажбур бўлганликлари ҳақида Озодликка айтган эдилар.​

Жиззах шаҳридаги боғчаларга қатнайдиган болаларнинг ота-оналарига ҳам металлолом солиғи солинганини Озодлик радиосига боғча тарбиячилари ҳам тасдиқлаган эдилар. Манбанинг билдиришича, ҳар бир ота-она 300-400 килограммдан металлолом топиб, боғчага топшириши керак. Болани боғчага қабул қилишнинг шартларидан бири ҳам 200 килограмм металлолом топшириш шарт эканлиги айтилган.

Озодликнинг металлолом йиғиш масаласида берган саволига Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси мулозими “Металлолом йиғиш ҳақида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг махсус қарори бор. Шу қарорни бажариш учун кўрсатма берилган”, деб жавоб берган эди.

Айрим ҳолатларда металлолом топшира олмаган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан “ўзига ҳос равишда жазолангани” тўғрисидаги хабарлар ҳам Озодликка етиб келган.

Масалан, 2015 йилнинг февралида Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги 40-ўрта мактабнинг 4-синф ўқувчилари металлолом олиб келмагани учун синфхонага қамаб қўйилди. Синф раҳбари томонидан “зиндонбанд” қилинган 5 ўқувчидан бирининг онаси Озодликка болаларни ота-оналари мактабга қидириб келгани туфайлигина улар кечаси соат 11лар атрофида озодликка чиқарилганини гапириб берган эди.

XS
SM
MD
LG