Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:31

Президент Жээнбеков экс-президент Атамбаевгни"Қирғиз республикаси қаҳрамони" унвони билан мукофотлади


Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков (чапда) экс-президент Алмазбек Атамбаев билан. 2017, 24 ноябрь.
Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков (чапда) экс-президент Алмазбек Атамбаев билан. 2017, 24 ноябрь.

Қирғизистон президенти лавозимида иш бошлаган янги президент Сўўрўнбай Жээнбеков экс-президент Алмазбек Атамбаевга “Қирғиз Республикаси қаҳрамони” унвони бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қирғизистон президенти маъмурияти Ахборот сиёсати бўлимига кўра, унвонга Атамбаев “халқ олдида қилган қаҳрамонона меҳнати, Қирғизистон давлат мустақиллиги, халқ бирлиги, мамлакатдаги тинчлик ва аҳилликни мустаҳкамлашга, Қирғиз Республикасини барқарор ривожлантиришнинг мустаҳкам пойдеворини яратишга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, сиёсий ирода ва мардлик” кўрсатгани учун лойиқ, деб топилган.

Фармонга биноан экс-президентга “Қирғиз Республикаси қаҳрамони” унвонининг “Ак шумкар” нишони ҳам топширилади.

Сўўрўнбай Жээенбеков 24 ноябрь куни президент сифатида қасамёдга келтирилгач, президент сифатидаги биринчи фармони экс-президент Алмазбек Атамбаевга "Ак шумкар" мукофотини бериш тўғрисида бўлишини айтган эди.

Сўўрўнбай Жээенбеков - Қирғизистоннинг Бешинчи президенти.

XS
SM
MD
LG