Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:01

Президент Бердимуҳаммедовга иккинчи марта "Туркманистон қаҳрамони" унвони берилди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга иккинчи марта мамлакатининг энг олий давлат ордени ҳисобланмиш "Туркманистон қаҳрамони" ордени берилди.

Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши тавсиясига кўра Бердимуҳаммедов "мамлакатнинг демократия ва ҳуқуқий пойдевори ҳамда суверенитетини мустаҳкамлашдаги хиссаси учун" ушбу унвонга лойиқ деб топилган.

"Туркманистон қаҳрамони" унвонини олган кишига 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофти ҳам берилади ва ойлиги солиққа тортилмайдиган холда 100 фоиз оширилади, кўкрагига "Олтин ой" ордени тақилади.

Энди Туркманистон президенти икки марта "Қаҳрамон" бўлгани учун унга бронзадан бюст ҳам ўрнатилади.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов Туркманистонни 2007 йилдан буён бошқариб келади.

Биринчи бор Бердимуҳаммедов 2011 йилда Туркманистон қаҳрамони унвонини олган эди.

Туркманистоннинг аввалги президенти Сапармурат Ниёзов эса 6 марта шундай мукофот соҳиби бўлган.

XS
SM
MD
LG