Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:27

Қурултой: Ҳоким ўқитувчиларни нега дўппослади?


Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Сирдарё вилоят Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг мактаб директорларини дўппослагани билан боғлиқ воқеа илдизлари муҳокама қилинди.

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган воқеа акс этган видеони тармоқларда тарқалиши ортидан ўзбек сегментида қизғин мунозаралар уйғотди.

Видеода Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев, тумандаги мактабларнинг директорларини бир қаторга териб олиб, бир чеккадан калтаклагани тасвирланган.​

Озодлик билан суҳбатда мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб бормагани учун ҳоким уларни калтаклаганини айтиб беришди.

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган мактаб директорининг айтишича, ўша куни у ҳокимдан энг кўп калтак еган ва Инернетда 12 сентябр кунитарқалган видеотасвир ҳокимдан калтак ейиш манзарасининг бир қисми холос.

Айни пайтда Сайхунобод тумани прокуратураси ҳоким мактаб директорларини дўппослагани акс этган видео бўйича текширув бошлаганини билдирди.

Қурултой қатнашчилари суҳбат давомида ўзбек муаллимлари учун "Сайхунобод сабоғи нима?" деган саволга жавоб излашди.​

Қурултой: Ҳоким ўқитувчиларни нега дўппослади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:35 0:00

XS
SM
MD
LG