Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:24

“Салла ол, деса, калла оладиган” мулозимлар Мирзиëeвга душманми?"


Uzbek banner - Round-table
Uzbek banner - Round-table

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган 9 августдаги мажлисда оддий халқнинг ташвиш ва муаммоларига эътибор бермаётган раҳбарлар танқид қилинди. Ҳукумат мажлисида илк бор ҳудудлардаги ҳақиқий вазият тасвирга олинган видефильм намойиш этилди.

Видеофильм намойишидан кейин президент Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновни ўз сўзларини яхши англамасликда айблади.

«Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди. Бу менга қилган дўстлигими? «Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди» дермиш. Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлмайдими?Одамлар оғзида гап юрибди. «Нима эмиш, Мирзиёев тўйни ёпиш керак, деганмиш».

Мен, тўйхоналарни ёпиш керак, демадим, тўйларни тартибга келтириш керак, дедим. Депутатлар ва маҳаллалар раислари кўриб чиқиб, қўл қўйиб, шаҳар кенгашига тасдиқлатиб, элга билдириб, одамларга ўқитиб, кейин жорий қилиш керак. Усмоновга ўхшаганлар бориб бир кунда қарор чиқарворади. Ўзи ўқимаган ҳам. Бундай дўстдан ўнта душман яхшику. Усмонов шаҳар ҳокими бўлса, бошқа душман керак эмас менга", деган президент.

Озодликнинг Қурултой дастурида “Салла ол, деса, калла оладиган” мулозимлар Мирзиëвга душманми? деган савол жавобини ўргандик.

Францияда истиқомат қилаëтган ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ëқубовга кўра, «Мулозимларни шафқатсиз танқид қилаëтган Мирзиëев ўзига қарши душман яратмоқда.» Ëқубов назарида Мирзиëев «Бироз хушмуоамала бўлгани маъқул»

Андижонлик врач ва ижтимоий тармоқ фаоли Отабек Аҳлиддинов Мирзиëевнинг услубини мақуллади:

- Медиклар тили билан айтсак, Мирзиëев газак олган ярани радикал йўл билан даволамоқда¸ деди суҳбатдош.

Қурултойда иштирок этган сиëсий тадқиқодчи Алишер Илҳомов «Шавкат Мирзиëев популизм ва ислоҳотчилик ўртасида турибди. Унинг қайси томонга оғишини у қилган ишлар самараси кўрсатади» деди...

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:46 0:00

XS
SM
MD
LG