Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ўзбекистонда гўшт қимматлагани сабаб одамлар уни грамлаб олмоқда


Ўзбекистонлик сотувчи ва харидорларга кўра, мамлакатда мол ва қўй гўшти бир ой ичида 20 фоизга қимматлаган. 1 килоси 28 минг сўмдан сотилган мол гўшти шу кунларда 33-38 минг сўмдан сотилмоқда. Супермаркетларда эса нархлар бундан хам баланд. Қассоблар мол ва қўй гўшти нархи ошишини ем-хашакнинг қимматлашгани билан изоҳлайдилар.

Сўнгги ҳафталарда пойтахт Тошкентда гўшт қимматлаши ортидан вилоятларда ҳам бу махсулот нархи кескин кўтарила бошлади.

- Гўшт бир ҳафтада саккиз минг сўмга кўтарилди. Бозорда суякли гўшт 33 минг сўм, суяксиз гўшт 38 минг сўмдан ошиб кетди”, - дейди Андижоннинг Асака туманида яшовчи нафақахўр.

Супермаркетларда эса суякли гўшт ундан ҳам қиммат.

Тошкентда эса гўштнинг қимматлашиши бир ой олдин бошланганди.

- “Корзина” супермаркетида 38 мингдан ошди, агар суяксиз гўшт оламан десангиз ундан ҳам қиммат. Шунинг учун бир чимдимдан грамлаб оляпмиз. Бошқа иложимиз йўқ,- дейди тошкентлик пенсионер Мастура опа.

Ўзбекистонлик гўшт ва гўшт махсулотлари билан савдо қиладиган тадбиркор Бунёдбек гўшт нархи кўтарилишининг асосий сабабини чорва ем-хашагининг қимматлашиб кетганлиги билан изоҳлайди.

- Қассоблардан гўшт нархи ошишининг сабабини сўрасангиз, қорамол камайиб кетган дейди. Озуқа нархи қимматлашиб кетганини айтишади. Шўлха, кунжара масаласи жуда қийин. Дағал хашак ҳам бу йил камёб бўлган. Агар жанубий вилоятлардан мол келиши камайса бизда гўшт яна кўтарилади, - дейди Бунёдбек.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

Кузатувчилар фикрича, гўшт нархининг ошишига ички омиллар, яъни сўм қадрининг долларга нисбатан кескин тушиб кетгани ҳам сабаб бўлган.

- Ҳозир “қора бозор”да бир АҚШ доллари 8 ярим минг сўм. Доллар қимматласа гўштни нархи олдингидай турмайдику. Гўшт Қозоғистондан, Қирғизистондан олиб келинса долларда қимматга тушади. Бир кило гўшт сал кам 5 доллар бўляпти ҳозир. Долларга солиштирганда бу кўп эмасдек кўринади. Лекин, одамлар ойликни сўмда олади. Шунинг учун ўртача 500 минг сўм ойлик оладиганлар қиналиб қолмоқда, - дейди андижонлик тадбиркор.

Илгари маҳаллий ҳокимиятлар бир неча бор гўшт нархини тартибга солишга уринишган.

Нарх-навони тушириш учун бозорларга кўчма расталар олиб келиб, арзон гўшт сотишни йўлга қўйган.

Лекин бундай маъмурий ёндашув шу пайтгача натижа бермаган.

XS
SM
MD
LG