Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:55

Андижон АЁҚШларида бензин йўқ, қўлда эса 4500 сўм


Андижонлик ҳайдовчилар вилоятдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг биронтасидан бензин топишнинг иложи бўлмаётгани, улар туну-кун бензинга навбат кутиб вақтини ўтказаётганликларини айтишмоқда.Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.

- Бензин умуман йўқ. Қўлда 4500 сўм, ҳаммаси чайқовчиларни қўлига чиқиб кетган, - дейди андижонлик ҳайдовчи.

Заправкалардагилар эса ҳайдовчиларга яқин орада бензин бўлмаслигини, машиналарни эса газга ўтказишни тавсия қилмоқда.

- АЁҚШ ҳодими шундай деяпти. Газга ўтказсак газ ҳам топилмаяпти-да. Бу ёғига пиёда юришга тўғри келяпти, - дейди бошқа бир андижонлик ҳайдовчи.

Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.

- Асосан қўлда оламиз. 4500 сўм бўлиб кетди., - дейди андижонлик такси ҳайдовчиси.

Бензин тақчиллашгани сабабини шохобча ходимлари базадан бензин кам берилаётгани билан изоҳлашмоқда.

– Ўзи оз бериларди. Ҳозир умуман базадан бензин беришмаяпти, - деди Андижондаги “AutoServis” АЁҚШ ходими.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда АЁҚШларда бензин тақчиллашиши одатий ҳолга айланди.

“Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкатидагилар эса буни бензинга талаб кўплиги билан изҳлашади.

- Энди машина кўп, кўряпсизку, ҳар ойда ўттиз мингтадан машина чиқяпти, йилига ярим миллионга яқин машина кўпаймоқда. Ҳаммаси бензин олавергандан кейин тугайди-да. Бу ўлчовли нарсаку, - деган Озодлик билан суҳбатда “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкати мулозими.

Бензин тақчиллиги Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.

Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида навбат юзага келган.

XS
SM
MD
LG