Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:54

Москвада полиция тортиб олган икки ўзбек боласи онасига қайтарилди (ФОТО)


Нигора қизлари билан махсус приёмник эшиги олдида
Нигора қизлари билан махсус приёмник эшиги олдида

Москвада полиция томонидан олиб қўйилган иккита бола ўзбекистонлик онасига қайтариб берилди. 30 яшар Нигора М.нинг айтишича, 2 ва 4 яшар фарзанди 3 кундан кейин “Ёрдам” ташкилоти кўмагида болалар учун махсус приёмникдан олиб чиқилган. Полициячилар Озодликка болалар қонун асосида онадан тортиб олинганини гапирмоқда.

Москванинг жануби-шарқида жойлашган Мелникова кўчасидаги уйлардан бирида икки фарзанди билан ижарада турган Нигора М.нинг квартирасига 2017 йилнинг 5 май куни ФСБ ва полиция бостириб кирди.

Квартираси тинтув қилинган Нигоранинг Озодликка билдиришича, полиция унинг 2 яшар Мубинахон ва 4 яшар Хошияхон исмли қизчасини бирор ортиқча тушунтиришларсиз тортиб олиб қўйган.

2 яшар Мубинахон ва 4 яшар Хошияхонбегимлар онасига қайтарилди
2 яшар Мубинахон ва 4 яшар Хошияхонбегимлар онасига қайтарилди

- Эрталаб эшик очилдию, 12-15 тача одам кириб келди. Нарсаларимни олдим, уйни обиск қилишди. Ҳужжат кўрсатгани йўқ, қимлигини айтгани ҳам йўқ. У уйдан чиқиб кетганимдан кейин борадиган жойим ҳам йўқ. Катта боламни эртаси куни қайтариб беришди – унда ўзгариш унча сезилгани йўқ, аммо қўрқяпти, “Ая, кетиб қолманг!”, деяпти. Лекин кичкина болам стрессга тушиб қолган. “Ая, кетманг! Ая, кетманг”, деган гапни қайтараяпти икки кундан бери. Уйқусираяпти, одамлардан қўрқяпти болам. Этагимдан махкам ушлаб олган. Полицияда уч сутка болани ушлаб туришга ҳаққи бор экан.Дам олиш куни эди – Баҳром ака Ҳамроев бориб, улар билан урушиб, “Нимага болани олиб қўйяпсан?”, деб олиб берди болаларимни. Улар ўзлари болангни “страховка учун”, “кетиб қолмаслигинг учун” олиб қолганини айтди, деди Нигора.

Нигора билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдош болалар Москвадаги “Ёрдам” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев кўмагида полициядан олиб чиқилганини маълум қилди.

Баҳром Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда полиция ва ФСБ ҳатти-ҳаракатлари Россия ва халқаро қонунчиликка мутлақо зид, дейди.

Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев полициядан чиқарилган болалар билан
Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев полициядан чиқарилган болалар билан

У Ўзбекистон ватандошлигига эга 2 яшар Мубина ва 4 яшар Хошияхонбегимлар қалбаки ҳужжатлар асосида “расмийлаштирилгани”ни аниқлаганини айтади:

- 5 май куни Москвада ФСБ ва полиция ўзбеклар яшайдиган 25тача уйда тинтув ўтказиб, шу аёлни болаларини ноқонуний ҳаракатлар билан олиб қўйди. Улар ҳужжатларни қалбакилаштириб, Нигорахоннинг 2 ва 4 яшар фарзандини “йўлдан топиб олдик”, деб ҳужжатлаштирган. Бу болаларни улар “Нигорахон қочиб кетмасин”, деб “гаровга”олиб қўйди. “Бугун-эрта судлар ишламайди, шу учун болаларингни олиб қўйдик”, деган. Бизнинг талабимизга улар ҳужжатни кўрсатди: “Болалар кўчада бўлган, умуман бошқа адресда бўлган, ота-онасиз бўлган”, деб қалбакилаштирилган. Биз телефон қилдик, ёздик, оқибатда ўзлари тезлик билан болани қайтариб бериш қоғозини берди. Қичкинаси уч кун олиб турилди, лекин бола стресс ҳолатига тушган, деди Баҳром Ҳамроев.

Ҳуқуқ фаоли полиция 2 яшар Мубина эмизикли эканини билган ҳолда онадан тортиб олганини билдирди.

Ҳозирда болалар иккалови онаси билан экани, аммо улар депортация хавфи остида қолаётгани аниқланди.

"Ёрдам" ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

Баҳром Ҳамроев Нигоранинг барча ҳужжатлари Южнопортовий полиция бўлимида қолмоқда, дейди. Озодлик Мубина ва Хошияхонбегимнинг “кўчадан топилгани” тўғрисидаги ҳужжатни расмийлаштирган инспектор Олеся Пономарёва билан боғланиб, “полиция қонун доирасида амал қилди” жавобини олди.

- Ахир Нигорани ГСУга (Бош Тергов бошқармаси- таҳр.) олиб кетишди – болаларни ким билан қолдиришимиз керак эди?! Бирор вакили бўлмаса – отаси қамоқда, онаси терговга олиб кетилгани сабабли болалар вақтинчалик махсус приёмникка жойлаштирилди, деди ҳужжат қалбакилаштирилиши борасида бирор изоҳ берилмаслигини айтган инспектор Олеся Пономарёва.

Уйсиз-ҳужжатсиз қолган Нигора М. ҳозирда маъмурий қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилганини гапиради.

“Мен Москвадан кета олмайман”, дея тушунтиришга уринди муҳожир аёл.

- Ҳозир мени борадиган жойим умуман йўқ. Улар телефон қилиб, “Эски жойингда тур!”, деяпти. Аммо мен қўрқяпман – у ерга боргим келмаяпти. Мен Москвадан кета олмаслигимга ота-онаси, мендан бошқа ҳеч кими йўқ турмадаги эримни қарашга қўлимдан келганича ёрдам бериб турувдим, деди Нигора.

Москва туман суди Россия Федерацияси Маъмурий Кодексининг 18.8 моддаси, яъни “мамлакатда яшаш қоидаларини бузгани” асосида Нигорага фарзандлари билан ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этишни тавсия этгани маълум бўлди.

“Ёрдам” ташкилоти Нигора ва унинг фарзандларига ҳуқуқий ёрдам беришни давом эттиришини маълум қилди.

Озодлик полиция муҳожир оналардан фарзандлари тортиб олинган бошқа ҳолатлар ҳақида ҳам хабар берган.

XS
SM
MD
LG