Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:28

Portal: "Шавкат ака, ёрдам бермасангиз, баданимни сотвораман"


Президент порталига бошида жиддий муаммо ва шикоятлар билан мурожаат қилинган бўлса, бугунга келиб, ижтимоий, иқтисодий мазмундаги аризалар қаторидан майда муаммолар ҳам ўрин олаётгани шикоятларга сабаб бўлаяпти. Портал масъуллари Фейсбук орқали одамларни майда муаммоларни жойлардаги "Халқ қабулхоналари"га йўллашни таклиф қилди. Портал ходимлари баъзида ҳажвга сабаб бўладиган, кулгили аризаларни тармоқларга сиздириб келмоқда.

Шулардан бири баданини сотиш билан таҳдид қилган тошкентлик қиз аризаси бўлди.

27 яшар қиз ишсиз экани, ўқишга кира олмагани ҳақида ёзар экан, баданни сотиб пул топиш мумкинлигидан хабардорлигини ҳам қўшимча қилади.

Ушбу ариза Тошкент шаҳар ҳокимлигига жўнатилган.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG