Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

UzGazOil ишчилари ойлик талаб қилиб, раҳбарларни "бурчакка қадади"


Жорий йилнинг февралига қадар UzGazOil тижорий тамғаси остида ишлаб келган АËҚШлар "Ўзбекнефтегаз" деб номланганидан бери ойлик олмаган ходимлар мажлис қилиб, раҳбарларни тикка қўйиб саволга тутди.

Мажлисда қатнашган ва икки ойдан бери ойлигини ола олмаган АËҚШ ишчисининг Озодликка айтишича¸ раҳбариятдан норози бўлганлар 20 апрел куни ширкат бош офисидаги мажлислар залига йиғилиб ўз дардларини айтишган:

- Икки ой бўлдики, ойлигимни олмадим. Бухгалтерияга борсам икки миллионлик ойлигимни уч юз минг сўм қилиб қўйилибди. Қарасам, бунақа аҳволга тушган бита мен эмас эканман. Тўпланишиб мажлис залига бориб ширкат директори Ботир Тўраев келиб дардимизни эшитсин, деб талаб қилдик. Зал тўла эди. Ойлигини ола олмаганлар ва ишдан бўшаб расчетини олмаганлар йиғилди. Мулоқот қилсин, деб талаб қилганимиздан кейин Тўраев ва яна икки раҳбар келиб бизни тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин жамоа бўш келмади¸ деди суҳбатдош.

Ишчиларнинг "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбари билан ўзига хос “мулоқоти” акс этган видеотасвир Озодликда мавжуд. Айни тасвирда катак куйлак кийган ишчининг қўлларини сарак-сарак қилиб ўз ҳақини талаб қилаëтгани акс этган. "Мен инвалидман¸ саккиз болам бор¸ нега мени ноҳақ ишдан бўшатдингиз¸ нега мени расчетимни бермадингиз. Болаларимни ким боқади?" дея ҳис-ҳаяжаон билан гапирган кишининг нутқи залга тўпланганларнинг “тўғри”деган хитоблари билан бўлиниб турди.

Собиқ "UzGasOil" ишчилари раҳбарларни бурчакка тиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:16 0:00

Яна битта видеопарчада эса галстук таққан раҳбар одамнинг (ширкат рагбари Ботир Тўраев экани тахмин қилинади) ишчиларни тинчлантиришга урингани акс этади.

Собиқ "UzGasOil" ишчилари раҳбарларни бурчакка тиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:37 0:00

Озодликнинг "Ўзбекнефтегаз" бошқарувига яқин манбасига кўра, шу кунларда ширкатнинг Тошкент шаҳридаги офисида бўлган “тўполон” мажлис "Ўзбекнефтегаз" ва "Ўзбекнефтмаҳсулот" идоралари раҳбариятида кўриб чиқилган.

"Ўзбекнефтегаз" тизимида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ иш берувчи ва ишчи ўртасидаги мунозара назоратда ушлаб турилибди:

- "Мулоқот йили" форматида бўлиб ўтган мажлисда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги баъзи тушунмовчиликларга аниқлик киритилди. "Мулоқот йили"ни баҳона қилиб мажлисни тўполонга айлантиришга уринганлар билан алоҳида гаплашилди¸ дейди мулозим.

Собиқ UzGazOil АËҚШида оператор бўлиб ишлайдиган ва айни мажлисда қатнашган йигитнинг Озодликка айтишича¸ ойлигини талаб қилган ходимларни қўрқитиб қўйиш ҳаракатлари ҳам кетмоқда:

- Мен ойлигимни талаб қилсам, мени қўрқитишяпти. "СНБ рўйхатига тушдинг". деб менга таҳдид қиляпти раҳбарият. Одамларни пулини бермаслик учун уларга телефон килиб "сени СНБ сўради". деб қўрқититишди.

Суҳбатдош ойлик кутавериб чарчаганини айтади:

- Ребрендинг ортидан раҳбаримиз ҳам янги бўлишини кутгандик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Қайтангга ëмон бўлди. Ойликлар ўн баробар камайди. Ўша камайган ойлик ҳам берилмаяпти. Ишдан сабабсиз бўшатишлар кўпайди. Биз бу муаммоларни порталга ëзиб бердик. Кутяпмиз, - дейди ўзи ишлаëтган ширкатдаги иш услубидан шикоят қилган ходим.

Порталга ëзилган шикоят ва “тўполонли” мажлисдан кейин ширкатнинг бош директори Ботир Тўраев ишдан бўшагани тўғрисида гап-сўзлар тарқаган эди.

"Ўзбекнефтегаз"даги Озодлик суҳбатлашган мулозим бу иддаоларни рад этди.

“Йўқ, Ботир Тўраев ҳеч қаерга кетгани йўқ. У ҳозир ҳар куни ишга келмоқда. Ҳеч ким ишдан ҳам олингани йўқ. ”, деди мулозим.

Феврал ойидан бошлаб "Ўзбекнефтегаз" бренди остида ишлаëтган UzGazOil 2010 йилгача "Зеромакс" ширкатига қарашли бўлган эди.

"Зеромакс" конгломерати 2010 йилда синдирилиши ортидан UzGazOil давлатга қарашли “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинги таркибига киритилди ва ширкат раҳбарияти ўзгартирилди.

2012 йилда ширкат бош директори лавозимига аввал "Зеромакс" ширкатида фаолият юритган Ботир Тўраев тайинланган эди.

"Мулоқот йили" берган журъат

Собиқ UzGazOil ширкатида 3 йилдан бери ишчилар ва раҳбарият ўртасида зиддият мавжуд. Аммо бу зиддиятни мажлис ëрдамида ечишга уриниш илк марта кузатилди.

Ширкат ишчилари бу журъатни Ўзбекистон президенти маърузасидан олганлигини яширишмади.

Ўтган ҳафта Шавкат Мирзиëев "Халқ билан мулоқот йили"да раҳбарлар халқ муаммоларини ё ҳал қилишлари шартлиги, ёки вазифаларидан кетишларидан огоҳлантирди:

- 2017 йил - "Халқ билан мулоқот йили", деганда ҳеч ким тушунмовди. Ўйлаган эдиларингки, ҳа "эски тос, эски ҳаммом бўлади", деб. Ундай бўлмайди. Ё гаплашасизлар, масалани ҳал қиласизлар ёки кетасизлар, - деди Шавкат Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG