Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:33

Тошкентдаги мактабларда “давомат полицияси” лавозими таъсис этилди


2017 йилнинг 1 мартидан мактаблар штат жадвалига киритилган “тарбиячи” лавозимига “Камолот” ижтимоий ҳаракати вакили тайинланади. Ўқувчиларнинг дарс қолдирмаслигини таъминлаш камолотчининг асосий вазифаси бўлади. Бу маълумотни Озодлик Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул мулозимидан олди.

Камолотчи-тарбиячи лавозимининг таъсис этилганини ҳокимлик мулозими давомат билан боғлиқ вазиятнинг Тошкентда ўта абгор эканлиги билан изоҳлади.

“Ўқувчи дарсдами, дарсда эмасми - ҳеч ким назорат қилмаяпти. Бу иш билан энди “Камолот” вакили шуғулланади”, деди исми сир қолишини сўраган мулозим.

“6- соатга ҳеч ким қолмаяпти”

Мактаблардаги вазиятни тасвирлар экан, ҳокимлик вакили бундай деди:

“Давоматни текшириш учун мактабларга борганимизда ўғил болаларнинг 1-, 2- соатларда бўлмаслигини, 6- соатга эса, биронта ҳам ўқувчи қолмаслигини кўрдик”.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашган маҳаллий журналистларга кўра, камолотчи-тарбиячи маошни шаҳар ҳокимлигидан олади ва шу сабабли у ўзи ишлаётган мактаб директоридан мустақил бўлади.

Ҳокимлик мулозимининг Озодликка айтишича, камолотчи-тарбиячиларга маош тўлаш шаҳар бюджетида назарда тутилган.

Ўқитувчи айбдор?

Пойтахт мактабларида давоматнинг ўта ёмон аҳволга тушиб қолиши сабабларидан бири, ҳокимлик мулозими фикрича, ўқитувчиларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндошаётганида.

“Ҳар бир ўқитувчи ўз фанига ўқувчиларини қизиқтира олиши керак. Ҳозирги болаларга қўшимча информация бермасангиз, шунчаки дарсликдагини айтиб бериб, конспект ёздирганига қониқишмаяпти”, - деди мулозим.

Тошкент вилоятидаги мактаб директорларидан бирининг Озодликка айтишича, шу кунда ўқитувчи 900 мингдан 1 млн. 200 минг сўмгача маош олади. (15 март куни Ўзбекистоннинг валюта қора бозорида 1 АҚШ доллари 7800 сўмга тенглашди)

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Озодлик саволларига жавоб берган мулозими масаланинг шу жиҳатига – ўқитувчи моддий манфаатдорлиги масаласига тўхталмади..

Бу масала, хабарларга қараганда, 14 март куни ҳокимликда ўтказилган брифингда ҳам кўтарилмаган.

Ҳокимлик мактаблар ва коллежларда юзага келган оғир вазиятдан яна “ташкилий чоралар” кўриш билан чиқмоқчи.

14 март куни ҳокимликда ўтказилган брифингда 10 кун ичида доимий равишда дарсларни қолдираётган ўқувчи ва талабалар рўйхати тузилажаги, бу ишникамолотчи тарбиячилар ва мактаб маъмурияти амалга ошириши айтилди.

Бундан ташқари 1 ҳафта муддат ичида барча таълим муассаса- ларидаги реал давоматни аниқлаш, маҳалла профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктириш белгиланган. Профилактика инспекторлари сабабсиз дарс қолдираётган, таълим муассасаси ички тартибларига риоя қилмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлайди. Мактаб директорлари реал давоматни яширган ҳолларда ишдан ҳайдалади.

Хўш, бу чоралар иш берадими?

Бош прокурор еча олмаган муаммони камолотчига топширмоқчилар

Агар бундан 4 (!) йил муқаддам, 2013 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Вазирлар Маҳкамаси нашри “Правда Востока” газетасида эълон қилган мақоласи эсланса, ўша вақтда коллежлар учун характерли бўлган дарс қолдириш касалига, эндиликда мактаблар ҳам чалингани аён бўлади.

Бошқа қатор муҳим ишлари қаторида ўқувчи ёшларнинг дарсга қатнашишини ҳам шахсан ўз назоратига олган Бош прокурор “Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимнинг мажбурийлиги - баркамол ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим шарти”, деган сарлавҳали мақоласида 2012-2013 ўқув йилида коллежлар ва академик лицейларнинг 5 мингдан зиёд ўқувчиси систематик тарзда дарс қолдиргани, 2011 ва 2012 йилларда ва 2013 йилнинг 5 ойи давомида мамлакат бўйлаб таълим соҳасининг 2 минг ходими ўқувчилар давоматини назорат қилмагани учун интизомий жавобгарликка тортилган, биргина 2012 йили 3,5 минг ота-она фарзандаларининг ўқишга қатнашини таъминламагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига биноан жавобгарликка тортилгани тўғрисида.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилганлардан келиб чиқилса, мамлакат Бош прокурори еча олмаган муаммони ҳал қилиш, эндиликда камолотчи-тарбиячи зиммасига юклатилмоқда.

Back to USSR?

Ҳокимликда бўлиб ўтган брифинг тўғрисидаги хабарини баъзи маҳаллий сайтлар истеҳзоли сарлавҳа остида берди. Масалан, подробно.уз сайти ўз хабарини “Назад в будущее: в столичных школах появились вожатые… "Камолот" (“Келажак сари ортга: пойтахт мактабларида вожатийлар пайдо бўлди... “Камолот”нинг вожатийлари”) деб сарлавҳалади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгунча бўлган даврда “Вожатий” сўзи ўзбек луғатидаги актив сўзлардан бири эди. Вожатий – мактабда пионерлар билан ишлайдиган педагог бўлиб, шу лавозими учун маош оларди.

Яқин тарихга чуқурлашмаслик учун биргина детални келтирамиз: Мактаб пионер вожатийси вақти-вақти билан пионерлар сборини (йиғини) ўтказар, ва аскарлардай саф бўлиб турган пионерларга қараб: “Пионер, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси иши учун курашга бўл тайёр!” деб ҳайриқар, пионерлар эса, бунга жавобан “Доим тайёр!” деб янада баландроқ ҳайқириқ билан жавоб берарди.

Пионер вожатийси, албатта, комсомол ташкилоти аъзоси бўлар эди.

Ўзбекистондаги “Камолот” ташкилотини ўша Совет комсомолининг меросхўри, дейишади.

Маҳаллий сайтларнинг “вожатий” сўзини эслагани шундан.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мулозимининг айтишича, мактабларга ишга олинаётган камолотчи-тарбиячилар ўқувчилар давоматини назорат қилишдан ташқари ўзларининг бошқа тарбиявий тадбирларини ҳам ўтказади.

XS
SM
MD
LG