Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:47

Сурхондарёда ҳибсда ўлган тадбиркорнинг жасади эксгумация қилинди


Сурхондарё вилоятида ҳибсда ўлган 33 яшар тадбиркор Муродилла Омонов жасади эксгумация қилинди. Тадбиркорнинг онаси Кароматхон Қодированинг айтишича, аёл президент Шавкат Мирзиёев девонига ўғлининг ИИВ ходимлари қонунбузарлиги боис, ўлганини иддао қилиб борган ва шундан сўнг Бош прокуратуранинг экспертлар гуруҳи эксгумация ўтказган.

Тадбиркор Муродилла Омонов шу йилнинг 20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан маст ҳолда ҳибсга олинган ва орадан бир неча соат ўтиб, унинг жасади оиласига берилган эди.

Оила жасадда айрим жароҳат, жумладан, марҳумнинг қоши тепасида тикилган жароҳат ва боши орқасида ёриқлар борлигини айтган, марҳумнинг суратларини матбуотга тақдим қилган эди.

Тадбиркорнинг онаси Кароматхон Қодирова расмийлар, аввалига, ўғли юрак хуружи​ - инфаркт миокарддан ўлди, деб билдирганини айтаркан, у ҳолда унинг қоши тепасида тикилган ёриқ ва боши ортидаги бир неча жароҳат излари қандай пайдо бўлди, деган саволларга жавоб талаб қилган эди.

9 февраль куни Кароматхон Қодирова Озодлик билан суҳбатда, унинг президент девонига шахсан бориб, киритган аризасидан сўнг Бош прокуратура махсус экспертлар гуруҳи Жарқўрғон туманига борган ва маҳаллий прокуратура ходимлари билан бирга марҳум тадбиркорнинг жасадини эксгумация (таҳр:экспертизага намуналар олиш учун мурданинг қабрдан чиқариб олиниши.) қилган.

Қодированинг иддаосича, туман куч ишлатар идоралари ўғлининг ўлими сабабларини ҳануз очиқ айтмай келаётир ва у бу борада кўрган илк ҳужжат вилоят прокуратураси терговчиси унга имзолатган суд қарори бўлган.

"Вилоят прокуратураси терговчиси қўл қўйдирган қарорга қарасам, ўзини курткаси билан осиб ўлдирди, деб ёзишибди. Бу мантиққа тўғри келмайди. Мен ўзим республикага бориб, арз қилганимдан кейин комиссия келди", деди Озодлик билан суҳбатда Қодирова.

Эслатамиз, Муродилла Омоновнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва туман прокуратураси тергов олиб бораётгани расман билдирилган. Туман ИИБ вакили тергов манфаатлари доирасида бошқа маълумот берилмаслигини билдирган.

Сурхондарёда ҳибсда ўлган тадбиркор Муродилла Омонов жасади эксгумация қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:11 0:00
Бевосита линк

Озодлик ҳодиса тафсилотларини аниқлашда давом этади, янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

XS
SM
MD
LG