Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

С. Умаров: $850000000ни Ўзбекистонга қайтариш учун Мирзиëев муроса йўлини излаши керак!


АҚШ томонидан музлатилган пулларнинг Гулнора Каримова томонидан хориж телекоммуникация ширкатларидан пора сифатида олинган маблағ экани айтилади.
АҚШ томонидан музлатилган пулларнинг Гулнора Каримова томонидан хориж телекоммуникация ширкатларидан пора сифатида олинган маблағ экани айтилади.

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги коррупция жанжали ортидан музлатиб қўйилган 850 миллион доллар¸ агар Мирзиëев ҳукумати муросага бормаса¸ Нью Йорк маҳкамаси томонидан АҚШ фойдасига мусодара қилиниши мумкин¸ дейди бу маблағни коррупциянинг асл қурбони - ўзбек халқига қайтариш учун бошланган ташаббус фаолларидан бири Санжар Умаров.

АҚШ Адлия вазирлиги музлатиб қўйган 850 миллион долларлик маблағ тақдирини ҳал қилиш учун Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматларига ўзаро музокаралар учун берилган сўнгги муҳлат 31 январь куни тугайди. Бу музокаралар ўзаро муроса билан якун топмаса¸ қарийб бир миллиард доллар тақдирини Нью Йорк маҳкамаси ҳал қилади ва Тошкент ҳукумати бу жараëнга таъсир қилиш имконидан бутунлай маҳрум бўлади. Маҳкама¸ АҚШ янги маъмуриятига келаëтган лоббичилар таъсирида¸ бу пулларни АҚШ фойдасига мусодара қилиши ва шу билан ўзбек халқидан ўғирланган пулларни асл эгасига қайтариш эҳтимолини пучга чиқариши мумкин.

12 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда АҚШ да яшаëтган сиëсий фаол Санжар Умаров¸ ана шу эҳтимолни назарда тутган ҳолда¸ Шавкат Мирзиëев ҳукуматини бу пулларни Ўзбекистон халқи фойдасига ишлатиш учун АҚШ Адлия вазирлиги билан маҳкамага қадар муросавий келишувга эришишга чақирди.

Санжар Умаров билан суҳбат.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:32 0:00
Бевосита линк

2004 йилда ислоҳотлар талаби билан “Серқуëш Ўзбекистон” коалицияси тузганидан сўнг¸ Тошкент ҳукумати томонидан қамоққа ташланган собиқ сиёсий маҳбус Санжар Умаров 29 ноябрь куни The Washington Post газетасида ёйинланган мақоласида бу пулларни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш юзасидан қўйиладиган қатор шартлар бажарилган тақдирдагина қайтарилиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага оид кўрилган мазкур маблағ телекоммуникация соҳасидаги коррупция жанжали текшируви доирасида музлатиб қўйилган.

АҚШ суди октябрь бошида Гулнора Каримовага оид деб қаралаëтган бу пуллар тақдирини судсиз келишиб олишлари учун америкалик ва ўзбекистонлик адвокатларга берилган муҳлатни 2017 йил январигача узайтирган.

Агар томонлар бу муддат ичида ўзаро муросавий келишувга эриша олмаса¸ пуллар тақдирини ҳал қилиш Нью Йорк маҳкамаси ихтиëрига ўтади.

XS
SM
MD
LG