Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:21

Озодлик тест пайтидаги ҳийлаларни аниқлади (видео)

Ўзбекистонда мавжуд барча олий ўқув юртларида 1-август эрталабки соат 8:30да кириш имтиҳонлари бошланиб соат 1200 га қадар давом этди.

Бу йил мамлакатдаги олийгоҳларга 58 мингга яқин йигит ва қизлар ўқишга қабул қилинади.

Олий ўқув юртларига бир ўринга 11 нафар абитуриент даъвогарлик қилаётир.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 663 мингдан ортди.

Озодлик жонли тарзда тест синовлари жараёнини кузатиб бормоқда.

Озодлик бу йил ҳам бўлажак абитуриентлар учун Live blog ташкил қилди. Ушбу блог орқали мамлакат олийгоҳларидаги қабул жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Бўлажак абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида бўлаётган "рақобат" манзарасини биргаликда кузатамиз! Дуч келаётганингиз муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқлар борасида Озодликка хабар қилинг!

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

16:50 15.7.2016

"Қарши университетида қабул жараёнида порахўрлик бўлаяпти"

Қашқадарёлик муштарий Қарши университетидаги қабул жараёнида порахўрлик ҳолатлари бўлаётганини иддао қилди:

"Ochirat kupayib ketganidan hamma pul ishlash tashvishida, nazoratga quyilgan talabalar ochiratsiz yani navbatga turmasdan delo qabul qilish uchun shustiri abuturentlardan 20-30 ming sumdan olib ichkarida qabuldagi oqituvchi bilan kelishib pul bergan abutirentni navbatsiz qabul qilishyapti.

Qiziq hollar juda kup, bitta oqituvchi pul bilan qabul qilsa, ikkinchi pul ololmayotganiga kuyib uzida adolat talab qiladimiye, lekin hammasi bir gur, bola boqish uchun universitet va inistitutlar pul topishning eng oson va qulay bozorga aylanib qoladi iyul va 1 avgustda" дея ёзди қаршилик абитуриент. (Унинг хати таҳрирсиз эълон қилинаяпти)

15:36 15.7.2016

Самарқанд олийгоҳларида "Ректорский группа" учун абитуриентларни қийнашаяпти

Самарқандлик абитуриент вилоят олийгоҳларида бўлаётган кўзбўямачиликлар ва қаллобликлар ҳақида ҳикоя қилувчи қуйидаги мактубни Озодликка йўллади:

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига қабул 20 июлгача давом этиши белгиланган. Коррупция авж олган олий таълим муассасаларига қабулда бир неча йиллардан буён "Ректорский группа" пайдо бўлган. Бунинг маъноси шундан иборатки, иложи борича бирор келишилган йўналишга олийгоҳ раҳбарияти томонидан қабулда кўпчиликнинг ҳужжатлари ҳар хил баҳоналар билан қабул қилинмайди.

Яъники, иложи борича ўша йўналишда камроқ ҳужжат топширилиши керак. Ушбу йўналишга ўқишга кирувчиларининг 100 %и айнан ректор ва проректорлар томонидан "гаплашилганлар" киришади. Ҳужжат топшира олганлар ҳам бир неча марта сарсонгарчиликлардан кейин топшириши мумкин.

Хужжатлар одатда ҳар хил баҳоналар билан қабул қилинмайди. Масалан, "печат хира чиққан", "медформа икки хил ручкада ёзилган", аслида керак бўлмаган "Маҳалладан справка", "расмга хира тушгансан" ва бошқа...

Худди шундай "Ректор группаси" Самарқанд..... олийгоҳида (олийгоҳ номи ёзилган, лекин маълумот текширилмагани боис ошкор қилинмаяпти. -таҳр) ишламоқда.

Одатда энг кўп ҳужжат қабул қилинадиган тарих йўналишида раҳбарият томонидан факултет қабулига масъул этиб тайинланган факултет катта ўқитувчиси А.Р. (исм тўлиқ ёзилган, лекин маълумот текширилмагани боис ошкор қилинмаяпти. –таҳр. ) фақат олдиндан гаплашилган абитуриентларни киргизмоқда.

Қолган абитуриентлар ҳужжатлари юқоридаги баҳоналарга асосан, қайтарилмоқда.

Бу борада шикоят қилган абитуриентларга "Сен жамоат тартибини бузаяпсан", "Мелисага бервораман", "Хали сени ҳужжатларинингни топшира олмайдиган қиламан" деб пўписа қилишмоқда.

"Ижтимоий иш" йўналишида эса бу борада бошқача "Движение" бўлади, яъни унинг "Президент асарлари" фанидан ижодий имтиҳони бор. Ижодий имтихонда 70 балл тўпланиши мумкин. Гаплашилган "абитуриентлар" ёзма ишида нима ёзишидан қатъий назар юқори балл, минг билими билан топширганлар паст олишади. Бу ишларнинг бошида албатта ректор ва уни бу борада уни "Страховка" қилиб турган "орган ходимлари" бор.

.... факултетига бирорта "бегона" ўқишга кира олмайди. Бу нарса факултет пайдо бўлган йилдан буён "бир хил тартибда" ишлайди. Бунинг схемаси шундан иборатки, имтихонларни назорат қилаётган куч ишлатар тизим ходимлари "шундай кўрмай қолишади" нима бўлганинини. Аслида бу борада улар ҳам ким ўқишга киришию кирмаслигидан огоҳлантирилишади.

Маълумки, 20 июль кунигача абитуриентлар ўз ҳужжатларини топширишади. Имтихонга 3-4 кун қолганда ким қайси бинодаги қайси хонада давлат тест имтихонларини топшириши маълум қилинади. Ана шунда "Ректорский группа" алоҳида бирорта чеккароқ бинодаги хонага тўплантирилади. Мазкур бинонинг айнан шу хонасида ҳамма гаплашилганларга бемалол "ёрдамчилар" келиб вариантларини ишлаб беришади.

Самарқандлик абитуриент хати таҳрирсиз эълон қилинди

14:41 15.7.2016

Абитуриентлардан “Қидирувда эмас” деган маълумотнома талаб қилинмоқда

2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилаётган Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳлари абитуриентлардан “Қидирувда эмас” деган мазмундаги қўшимча маълумотнома талаб қилинмоқда.

Бу ҳақда Озодликка бўлажак абитуриентлардан бири хабар қилди. Кеча маҳаллий газеталар ҳам бу ҳақда ёзишди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов абитуриентлардан "Қидирувда эмас" маълумотномасини талаб қилиш ноқонуний эканлигини таъкидлаган.

"Бу бўйича ҳеч қандай кўрсатма мавжуд эмас” дея қидирувда эмаслик ҳақидаги маълумотнома талаб қилиш асоссиз эканини билдирган Анвар Алимов.

14:00 15.7.2016

Абитуриент эҳтиёт бўл: Ўзбекистонда фирибгарлар даври келди

Sputniknews-uz.com сайти абитуриентларни фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақириб махсус мақола эълон қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG