Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:31

Озодлик тест пайтидаги ҳийлаларни аниқлади (видео)

Ўзбекистонда мавжуд барча олий ўқув юртларида 1-август эрталабки соат 8:30да кириш имтиҳонлари бошланиб соат 1200 га қадар давом этди.

Бу йил мамлакатдаги олийгоҳларга 58 мингга яқин йигит ва қизлар ўқишга қабул қилинади.

Олий ўқув юртларига бир ўринга 11 нафар абитуриент даъвогарлик қилаётир.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 663 мингдан ортди.

Озодлик жонли тарзда тест синовлари жараёнини кузатиб бормоқда.

Озодлик бу йил ҳам бўлажак абитуриентлар учун Live blog ташкил қилди. Ушбу блог орқали мамлакат олийгоҳларидаги қабул жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Бўлажак абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида бўлаётган "рақобат" манзарасини биргаликда кузатамиз! Дуч келаётганингиз муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқлар борасида Озодликка хабар қилинг!

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

13:41 15.7.2016

"Коллежга кириш учун ҳам пора сўрашаяпти"

Самарқанд тумани Каттақўрғон тумани Пайшанба қишлоғида яшовчи 16 яшар ўсмир коллежнинг хоҳлаган бўлимига ўқишга кириши учун пора талаб қилинаётганидан шикоят қилди:

Assalom-u aleykum… Yaxshimisiz Ozodlik ma`muriyati… Sizlarga bir muammoda murojat qilmoqchi edim… Men O`zbekistondanman… Samarqand viloyati Kattaqo`rg`on tumani, Payshanba shaharchasida yashayman… Men 16 yoshdaman, shu yil Payshanba shaharchasidagi 4-umumiy o`rta ta`lim makabini bitirdim… Men ingliz tilini yaxshi bilaman, 5-6 yildan buyon ingliz tilini o`rganaman… Tabiiyki Jahon tillari universtitetiga kirmoqchiman, va buning uchun boshqa viloyatlarda shu yo`nalish bo`yicha o`qimoqchi edim… Ammo maktab bunga yo`l qo`ymadi… “Nima uchun?”- deb so`ragan edim, bunga ham baxona topishdi, “Bunday qilib bo`lmaydi, sen yashab turgan hududingdagi kollejga kirasan. Boshqa ilojing yo`q.” deyishdi… Ilojsizlikdan Payshanba Maishiy xizmat ko`rsatish Kollejiga kirishdan boshqa ilojim yo`q edi… Shunda ham shu kollejni “Bug`alteriya” bo`limiga kirmoqchi edim, ammo ular bu bo`limda bo`sh joy qolmaganini baxona qilishdi, shuning uchun yana o`zim hohlamagan “Kompyuter” bo`limiga kirishga majbo`r bo`ldim… Eshitishimcha boshqa sheriklarimdan “Bug`alteriya” bo`limiga kirishi uchun 100 ming – 150 ming so`rashibdi… Ba`zi sheriklarim ular so`ragan pulni berishibdi… Ular pul berib kirishdi… Menda esa pul yo`q edi shuning uchun o`zim xoxlamagan bo`limga kirishga majbur bo`ldim… Xop ilojsizlikdan shunga ham rozi bo`ldim… Lekin bugun (08.07.2016. da) ota-onalar majlisiga chaqirishdi… Soat 10-00 da borishlarini aytishdi… Uyimdegilar borishdi, aytishlaricha ular shu bo`limda qolish uchun ham pul so`rashayotgan ekan, 150 ming bermasa, boshqa oddiy bo`limlarga o`tkazib yuborishlarini yoki kollejga olishmasliklarini aytishibdi… Uyimdegilar noilojlikdalar… Afsuski faqat shu kollejlar emas qolgan aksariyat kollejlar ham shunday axvolda… Do`stlarim tuman MED kollejiga 300- 400 hattoki 500 dollar berib kishirdi… Dadam nafaqaxo`rlar, oyim hech qayerda ishlamaydilar, uy bekasilar… Oddiy kollejda o`qish uchun bunaqa pulni qayerdan olamiz… Majlisdagi ota-onalar noilojlikdan hayratda qoldi… Oyimlarni aytishlaricha ota-onalarning ichida “Qizimni o`qitmayman, undan ko`ra erga beraman, pulga bo`lsa o`qimay qo`ya qoladi… “ deganlari ham bo`libdi… Yana bir do`stim bor, uning ham otasi nafaqaxo`r onasi uy bekasi, o`zi esa ishlaydi… O`qishi a`lo, ammo puli yo`q… Bu xabardan keyin uning ham kelajagi mavhum bo`lib qolmoqda… Bizlar nima qilishimiz kerak, axir?

P.S. Самарқандлик ўсмирнинг ёзганлари таҳрирсиз берилди.

13:13 15.7.2016

"Қабул комиссияси абитуриентлардан 7 минг сўмдан тўлов ундиряпти"

OzodMikrofonга боғланган абитуриентлардан бири Тошкент Давлат аграр университетининг Қабул комиссияси ҳужжат топшираётган ёшларни 7 минг сўмлик ҳужжатжилдни сотиб олишга мажбурлаяпти, деб шикоят қилди.

Исмини сир сақлаётган абитуриентга кўра, канцелярия товарлари сотиладиган дўкон ва бозорларда 1 мингдан 2 ярим минг сўмгача бўлган ҳужжатжилд университет ҳудудида 7 минг сўмдан сотилмоқда ва қабул ҳайъатлари бошқа жилдларни қабул қилмаётир:

​- Мен бир ярим сўмга олдим кўчадан, битта конверт ҳам олдим. Келсам, йўқ бизнинг папкани оласан, деб мажбурлашди. У папканинг устига "Тошкент давлат аграр университети" деб ёзиб қўйган. "Манлизи, телефон рақами" деган ёзувлари ҳам бор. Ичида конверти бор. Шу 7 минг сўмдан пулланаяпти. Битта факультетга 1 яримтадан абитуриен топширса, тасаввур қилинг, неча сўм бўлади. 7 минг катта пул эмас, лекин шуни олишга мажбурлашгани тўғри эмас-ку?! - дейди абитуриент.

Абитуриент билан суҳбатни қўйида тинглашингиз мумкин:

"Аграр университети қабул комиссияси ёшлардан 7 минг сўмдан тўлов талаб қилаяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк

13:11 15.7.2016

Аграр университети 12 июлдан ҳужжат қабул қилиш тартибини кескинлаштирди

Тошкент Давлат аграр университетига ҳужжат топшириш учун узоқ вилоятлардан келганлар янги тўсиққа учрамоқда. Қабул комиссияси аъзолари ҳужжат топшираëтганларнинг хорижга чиққан-чиқмаганини текширмоқда. Хорижга чиққанлардан милиция ёки МХХдан справка олиб келиш талаб қилинмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Узун туманидан Тошкент Давлат аграр университетига ҳужжат топширгани келган Ҳасанжон (исми ўзгартирилган – таҳририят) ҳужжатларини топшира олмай¸ қишлоғига қайтишга мажбур бўлди.

Ҳасанжоннинг Озодликка айтишича, ҳужжатларни қабул қилиш учун белгиланган муддат тугашига саноқли кун қолганда комиссия томонидан ҳужжатлар рўйхатининг ўзгартирилиши, хорижга чиқиб келган вилоятликларни уйига қайтишга мажбур қилмоқда:

- Мен 13 июль куни ҳужжат топширгани Узун туманидан келган эдим. Қабул комиссияси аъзоси паспортимни варақлаб, сиз хорижга чиқиб келган экансиз, шунинг учун нима мақсадда чиқиб келганингиз ҳақида ички ишлардан ёки СНБдан справка олиб келмасангиз, ҳужжатларингизни қабул қилмаймиз, деди. Мен “ахир бу ҳақда илгари эълон бўлмаганку, мен харажат қилиб келдим, яна 700 километр масофага қачон бориб келаман”, десам 12 июлдан шундай тартиб жорий қилинган деди. Қашқадарё, Хоразм каби узоқ вилоятдан келганлар ҳам қайтиб кетишди, мен ҳам мана қайтиб кетаяпман, деди Ҳасанжон 14 июль куни Озодлик билан суҳбатда.

Ҳасанжонга кўра¸ бундай қўшимча справка тақдим қилиш ҳақида на университет расмий сайтида¸ на қабул комиссиясининг эълонлар тахтасида билдириш берилган.

Унга кўра, агар диплом иловасидаги “5” ёки “4” баҳолар ортидан “аъло” ёки “яхши” деб ёзилмаган бўлса ҳам¸ ҳужжат қабул қилинмаяпти.

Тошкент Давлат аграр университети қабул комиссиясининг ўзини Дилмурод деб таништирган мулозими 12 июлдан бошлаб хорижга чиқиб келганлардан қўшимча маълумотнома олиб келиш талаби жорий этилганини тасдиқлади. Қабул комиссияси расмийси бундай янгилик сабабини қуйидагича изоҳлади:

- Яқинда бизда ички ишлар ходимлари томонидан назорат ўтказилди. Хорижга чиқиб келганига бир йилдан ошганларга сўралмаяптию, яқинда чиқиб келганлардан “нима мақсадда чиққансан” деб, сўранглар деяпти. Шунинг учун ички ишларданми, маҳалладанми тасдиқлатиб маълумотнома олиб келишсин, дейилаяпти. Биз ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, шуни 12 июлдан бошлаб жорий қилдик. Агар хорижга бир-икки кун тўй-пўйга чиққан бўлса эътибор бермаймиз, агар узоқ юрган бўлса нима мақсадда юрганини билмаймизку! Лекин узоқ вилоятдан келганларга, ота-онаси шундай справкани олиб факс орқали жўнатса ҳам бўлади, деб айтдик, деди қабул комиссияси мулозими.

Айни пайтда¸ Озодлик боғланган Ўзбекистон Миллий университети¸ Техника университети ва ТАТУ қабул комиссияси вакиллари хорижга чиқиб келганлардан бундай қўшимча справка талаб қилинмаëтганини билдирди:

“Биз фақат тўртта ҳужжат талаб қилаяпмиз. Паспорт, диплом, 086 форма ва прописной. Бошқа ҳеч нарса сўраётганимиз йўқ”, деди Тошкент Техника университети қабул комиссияси вакили.

13:07 15.7.2016

ДТМ: Ўқишга ҳужжат топширишда биометрик паспорт талаб этилмайди

Ўзбекистон Давлат тест маркази мулозимларига кўра, мамлакат олийгоҳларига 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёнида абитуриентлардан биометрик паспорт талаб этилмайди.

Марказ мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда абитуриентлар эски, лекин муддати ўтмаган паспортлари билан ҳам ҳужжат топшириши мумкинлигини айтди.

- Эски паспортлар мамлакат ичида 2018 йил 1 июлга қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу боис абитуриентлар эски паспорт билан ҳам ҳужжат топшира оладилар. Лекин, паспортни амал муддати ўтиб кетмаган бўлиши керак, - деди Ўзбекистон Давлат тест маркази мулозими.

Бу йил ҳам қарийб ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширади.

Аввалроқ, абитуриентлар орасида ҳужжат топширишда фақат биометрик паспорт талаб қилиниши ҳақида гап-сўзлар тарқаганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG