Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:44

Озодлик тест пайтидаги ҳийлаларни аниқлади (видео)

Ўзбекистонда мавжуд барча олий ўқув юртларида 1-август эрталабки соат 8:30да кириш имтиҳонлари бошланиб соат 1200 га қадар давом этди.

Бу йил мамлакатдаги олийгоҳларга 58 мингга яқин йигит ва қизлар ўқишга қабул қилинади.

Олий ўқув юртларига бир ўринга 11 нафар абитуриент даъвогарлик қилаётир.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 663 мингдан ортди.

Озодлик жонли тарзда тест синовлари жараёнини кузатиб бормоқда.

Озодлик бу йил ҳам бўлажак абитуриентлар учун Live blog ташкил қилди. Ушбу блог орқали мамлакат олийгоҳларидаги қабул жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Бўлажак абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида бўлаётган "рақобат" манзарасини биргаликда кузатамиз! Дуч келаётганингиз муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқлар борасида Озодликка хабар қилинг!

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

13:05 15.7.2016

20 июнь, душанба кунидан Ўзбекистондаги олийгоҳлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлади.

Қабул комиссиялари 20 июлгача соат 9:00 дан 18:00 гача ҳужжат қабул қилиши айтилмоқда. Тест синовлари эса 1 август куни ўтказилади.

Ўзбекистон олийгоҳлари 2016-2017 ўқув йилида бакалавр йўналиши бўйича 57907 нафар талаба қабул қилади. Бу рақам кейинги бир неча йил давомида ўзгармасдан келаяпти.

Президент қарорига кўра, бакалавриатга давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар талаба қабул қилинади.

Бу йил магистратура учун ажратилган ўринлар сони ҳам ўзгаришсиз қолди. Магистратурага қабул қилинажак 5000 талабанинг 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса шартнома асосида ўқишга олинади.

Президент қарорида айтилишича, бу йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилиш тўхтатилган.

Жорий йилда Ўзбекистон бўйича 476 мингдан ортиқ ўқувчи умумтаълим мактабини битирди.

Ўтган йили ОТМларга 550 минг абитуриент ҳужжат топширган, 2014 йилда бу кўрсаткич 543 минг нафарни ташкил қилган.

Жорий йилда абитуриентлар сони бундан ҳам кўп бўлиши тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG