Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:49
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси Олий Суд биносини ва суд биноси жойлашган кўчани 200 милиция ходими ва милиция махсус отряди назорат қилаётганини маълум қилди.

Азимжон Асқаров.
Азимжон Асқаров.

Бишкек вақти билан соат 9.30 (Тошкент вақти билан 8.30да) Қирғизистон Олий суди Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кушриб чиқишни бошлади. Очиқ олиб борилаётган суд жараёни хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтмоқда.

Қирғизистон Олий Суди Азимжон Асқаров иши юзасидан янги пайдо бўлган тафсилотлардан келиб чиққан ҳолда, унинг иши 11 июлда қайта кўриб чиқишили ҳақида ўтган ойда қарор қабул қилган эди.

Бишкек вақти билан соат 9.30да бошланган суд хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган бир тартибда ўтказилмоқда. Олий Суд жойлашган Тўқтўғул ва Москва кўчалари ўртасидаги Ўрўзбеков кўчаси ҳаракат учун ёпиб қўйилди. Бу ерда ўнлаб милиция ходимларини кўриш мумкин. Суд биносига фақат таклиф қилинган ҳуқуқ фаоллари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва аккредитация қилинган журналистларгина киритилмоқда.

Судда юзлаб журналистлар, АҚШ,Британия, Швейцария, Германия, Франция каби ғарб давлатлари дипломатлари, Европа Иттифоқи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлиги вакиллари, халқаро ва маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Судда Азимжон Асқаровнинг ўзи қатнашмаяпти. Унинг манфаатларини судда адвокатлар Валериан Вахитов, Нурбек Токтакунов, жамоатчи ҳимоячи Тўлайкан Исмаилова ҳимоя қилади.

Шунингдек, суд жараёни жабрланувчи томон иштирокисиз ўтказилмоқда. Суд расмийларига кўра, жабрланувчи томон жараёнга кечикмоқда.

Ўз наздида Асқаровнинг жиноятчи эканига ишонувчи жабрланувчи томон Асқаров озод қилинадиган бўлса, норозилик намойишлари ўтказиши ҳақида огоҳлантирган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари жорий йил 20 апрелда Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини қамоқдан озод этишга чақирган.

Қўмита қарорида Асқаровнинг сохта айбловлар билан қамалганига ишонилиши қайд этилган. БМТ экспертларига кўра, Азимжон Асқаровга 2010 ва 2011 йилда ўтган судларда ўзини ҳимоя қилиш учун имкониятлар берилмаган, судларда фақат айблов томонининг гувоҳлари, асосан, милиция ходимлари гувоҳлик берган. Асқаровнинг ҳимоя томони гувоҳларига эса бундай имконият берилмаган, Асқаров адвокатларининг хавфсизлиги таъминланмаган.

Азимжон Асқаровга ўтган йили АҚШ Давлат департаментининг “Инсон ҳуқуқлари фаоли” мукофоти топиширилган эди. Шундан сўнг Бишкек ҳукумати норозилик сифатида Вашингтон билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномасини бекор қилган.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси Олий Суд биносини ва суд биноси жойлашган кўчани 200 милиция ходими ва милиция махсус отряди назорат қилаётганини маълум қилди.

Асқаровнинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг суддаги нутқидан: "Оломон милиционерларга ташланган пайтда, милиционерлар қоча бошлади, оламон эса уларни калтаклади. Судларда 15 милиционердан 7нафари Асқаров оламонга буйруқ бергани, 8 нафари эса буйруқ бермагани тўғрисида гувоҳлик берган. Асқаровнинг ўзи эса милиционер ўлдирилган пайтда уйда бўлганини айтган”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG