Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:42
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Асқаровнинг жамоатчи ҳимоячиси Тўлайкан Исмаилова нутқидан сўнг Қирғизистон Олий Суди бугун соат 15.00гача суд жараёнида танаффус эълон қилди.

Асқаровнинг жамоатчи ҳимоячиси Тўлайкан Исмаилова нутқидан: "БМТ қўмитаси қарори Қирғиз Республикасии ватандоши Азимжон Асқаровнинг 4 модда бўйича кафолатланган ҳуқуқлари бузилганини тасдиқлади”.

Шундан сўнг Исмаилова кечроқ Асқаровнинг қийноқларга солинганини тасдиқловчи тиббий экспертиза натижаларини судга тақдим этишини билдирди.

Асқаровнинг адвокати Валериан Вахитовнинг суддаги нутқидан: "Бугун биз жиноят иши фабуласини эмас, янги тафсилотларни кўриб чиқапмиз. БМТ қўмитаси қарорини қиёслаш ёки уни шубҳа остига олиш мумкин эмас. БМТ қўмитаси Асқаровни зудликда озод этишга чақирган. Шунинг учун мен суддан зудликда ҳукмни ўзгартириб, Азимжон Асқаровни озод этишни илтимос қиламан”

Асқаровнинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг суддаги нутқидан: "Оломон милиционерларга ташланган пайтда, милиционерлар қоча бошлади, оламон эса уларни калтаклади. Судларда 15 милиционердан 7нафари Асқаров оламонга буйруқ бергани, 8 нафари эса буйруқ бермагани тўғрисида гувоҳлик берган. Асқаровнинг ўзи эса милиционер ўлдирилган пайтда уйда бўлганини айтган”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG