Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:22

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

16:20 16.9.2015

El Tuz: Улуғнорда теримчиларга тушда макарон, кечга мастава беришяпти

Улуғнорнинг Дўстлик массивида пахта тераётган Информатика фани ўқитувчиси Гулноза "El Tuz" сайтига интервью берди. Унинг айтишича, теримчилар дала шийпонларига ўрнатилган палаткаларда тунамоқда:

"Shiyponda palatkada yotipmiz, svet zo’rga xira yoritadi, bitta razvetka bor. Telefonimmi talashib yurib zaryad qilyapman", дейди Гулноза.

Унинг яна айтишича, егулик ҳам ҳаминқадар: "Abedga makaron, kechga mastava, ertalab buxankayu, ozgina shakar. Choy har doimgidek talash", дейди андижонлик теримчи.

Мақоланинг қолганини мана бу линкда ўқишингиз мумкин.

19:42 15.9.2015

Telegram: Самарканд шахар тиббиет бирлашмаси шифокор хамшира ва фаррошлари тиббиет бирлашмаси бошлиги Олмос Эльбабаевнинг дук пуписаси билан 150 киши далада пахта теришмокда.

19:10 15.9.2015

Ғаллаорол туманидаги пахта теримчилар ётоғи

WhatsApp: Olga pahtaga g'allaorolliklar
Paxta xasharchilarining super yotog'i
Palatka

19:06 15.9.2015

Пахтадан қолиш 400$...

WhatsApp: Paxtadan qolish stavkasini kam yozibsilaru
Andijonda 400$, Jahon tillari 400$, Qo'qon 250 $
Qöqonda institut talabalari kuchli bosim ostida paxta termoqda.
Kunlik plan 80 kg deb belgilangan
Terolmaganlarni kechqurun uhlatiwmayaptikan.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG