Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:52

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

17:30 15.9.2015

Таниқли журналист Карим Баҳриев Ангрен пахта далаларида, теримчилар орасида.

20:30 14.9.2015

Блоггер: Сиёсатшуносликни тақиқлаб, талабаларни далага юборишди

20:03 14.9.2015

Telegram: Касал бўлиб, бир кун пахтага чиқолмаганлар 15-20 минг сўм тўласин!

"Assalomu alaykum. Yana bir ma'lumotni unutibman. Biz 800000 sumni paxtaga umuman bormaslik uchun berdik va albatta endi biz paxtadagi odam bo'lishimiz kerak lekin bizni yana kunlik paxtaga xam majburlashmoqda . Agar kim kasal bo'lib yoki boshqa bir sabab bilan bir kunlik paxtaga bora olmasa 15000 yo 20000 bersin deyishmoqda .

Sizga xam qiziqdir-a 800000 to'lab yana darsini berib yana bir kunlik paxtaga borayotgan o'qituvchilar haqidagi ma'lumot. Oyligimiz paxtaga ketayotgani uchun qo'shimcha pul topishga darsdan so'ng bozorda yoki boshqa joylarda ishlashayapti yoki kiraga chiqishyapti ustozlarimiz. Raxmat sizlarga".

P.S: Озодлик бу мурожаатни ўрганди ва натижада, ўқитувчилар пахта учун 800 минг сўм беришга мажбурланаётганини аниқлади. Мақолани мана бу линкда ўқишингиз мумкин.

19:03 14.9.2015

Agence France-Presse: "Исломий Давлат"да етиштирилган пахта

Франс-пресс агентлиги Суриянинг "Исломий Давлат" террор гуруҳи назоратида қолаётган ҳудудларида етиштирилган бу йилги пахта Европадаги саноатчиларни ташвишга солаётгани ҳақида хабар тарқатди.

Агентлик берган хабарга кўра, суриялик тужжорлар пахтани Туркияга олиб бориб сотади ва бу ердан тола ёхуд газламага айланган пахта Европа бозорларига йўл олади. Нақд пулга эҳтиёжи бўлган жангарилар эса Сурияда етиштирилган пахтани арзон-гаровга Туркияга сотаётгани эҳтимоли жуда катта. Шу боис, ғарблик саноатчилардан айримлари ўтган ва бу йилги пахтанинг аслини синчковлик билан суриштирмоқдалар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG