Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:47

“Сотқин”ни сотган видеоқароқчилар жазоланади


Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги расмийлари “Сотқин” бадиий фильмининг ноқонуний савдоси бўйича мониторинг ўтказиб, 33та қонун бузилиши ҳолатини аниқлаганликларини айтишмоқда.

Жумладан, Бухородаги “Ғиждувон-ТВ” хусусий телеканали “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг давлат бюджети маблағи ҳисобидан яратган “Сотқин” фильмини агентлик рухсатисиз намойиш этгани аниқланган. Интернетдаги миллий UZ зонаси ҳамда халқаро домен зоналаридаги сайт ва видеопорталларда “Сотқин” фильми ноқонуний намойиш этиб келинган.

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги расмийлари бу ҳолатларнинг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунга зид экани ва ҳуқуқлари бузилган томоннинг қароқчиликдан кўрган зарари шу қонун асосида қонунбузардан ундириб берилишини айтмоқда.

“Сотқин” фильми киноcценарист Рихсивой Муҳаммаджонов ва кинорежиссер Рустам Сагдиев томонидан давлат маблағига суратга олинган.

Кинорежиссёр Рустам Сагдиев ўзи суратга олган “Сотқин” фильмини рухсатсиз намойиш этаётганлар фош этилганидан ҳурсанд эканини айтди:

- Бу нарса агар Сотқин фильмидан бошланган бўлса, мен жуда ҳурсандман. Битта “Сотқин” эмас, жуда кўп фильмлар қароқчилар ўлжасига айланган. Бунга чек қўйиш вақти-соати етди, деб ўйлаймиз. Ҳурсандманки, энди бизда ҳам интеллектуал мулкга эътибор қилиш бошланди, - деди Сагдиев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик кинорежиссёрнинг айтишича, нафақат давлат фильмлари, балки нодавлат киностудиялари томонидан олинган фильмлар ҳам қароқчилик қурбони бўлади.

-Ҳозир энди биз ўз маҳсулотларимизни қароқчиликдан ҳимоялаш учун махсус код билан чиқарамиз. Асосан давлатни фильмларига шунақа қилиниш бошланди. Ўйлайманки, хусусий секторда ҳам ҳар битта дискга уни кўчириб бўлмайдиган кодини қўяди. Қароқчилар камера орқали тушириб олмаса, бошқача қилиб ўғирлаб билмайди, - дейди Рустам Сагдиев.

"Сотқин" номли бадиий фильм кино экранларига Андижондаги қонли воқеаларнинг 10 йиллиги санаси арафасида чиқарилган эди.

Лекин ҳали катта экранга чиқарилмасидан ушбу фильм видеоқароқчилар ўлжасига айланди.

Фильм Youtube порталидан ҳали ҳам олиб ташланмаган.

XS
SM
MD
LG