Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:54

Жиззахдаги “NUR BEK” ресторанида ўнлаб одам заҳарланди


Ўтган ойда Жиззахдаги "PRIM" ресторанида 160 нафар хўранда заҳарланиб, касалхонага ётқизилган эди.
Ўтган ойда Жиззахдаги "PRIM" ресторанида 160 нафар хўранда заҳарланиб, касалхонага ётқизилган эди.
Жума куни Жиззах шаҳрининг марказида янги очилган “NUR BEK” ресторанидан тамадди қилган ўнлаб одам заҳарланди. Жиззах вилоят тиббиёт бирлашмасидан Озодлик олган маълумотга кўра, сўнгги 24 соат мобайнида касалхонага 30 га яқин бемор мурожаат қилган ва шулардан 18 нафари касалхонага ётқизилган.

Жиззах марказида жойлашган “NURBEK” ресторанида 6 июнь куни овқатланган хўрандалар заҳарланди.

Жиззах вилоят тиббиёт бирлашмасидаги Озодлик манбасига кўра, беморлар 6 июнь оқшомидан касалхонага мурожаат қила бошлаганлар:

- Яқинда шундай бир оммавий заҳарланишни бошдан ўтказган эдик. Мана, орадан бир ой ўтмасдан бошқа бир ресторан хўрандалари кеча соат 19 дан бошлаб мурожаат қилишни бошлади. Баъзи касаллар ўзи келди, баъзиларини тез ёрдам олиб келди. Уларнинг ҳаммасига бир хил - овқат токсик инфекцияси диагнози қўйилди. Беморларнинг ошқозонлари ювилди ва керакли муолажани олмоқда, - деди жиззахлик шифокор.

Манбага кўра, беморларнинг аҳволи ўртача, реанимация бўлимига ётқизилганлар йўқ.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Олимжоннинг айтишича, бу ресторан яқиндагина очилган:

- Янги қурилиб, ишга тушган ресторан бу. Бир ҳафтача бўлди иш бошлаганига. Бир марта борган эдик, овқатлари нормалний эди. Яхшиям кеча бормаган эканмиз, - деди Олимжон.

Озодлик олган маълумотга кўра, “NUR BEK” ресторани Жиззах шаҳар санитария эпидемология станцияси томонидан ёпиб қўйилган ва хўрандаларнинг айнан қайси салат ёки овқатдан заҳарлангани экспертиза қилинмоқда.

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Жиззах шаҳридаги PRIM ресторанида овқатланган 160 нафар хўранда заҳарланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.
XS
SM
MD
LG