Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:23

Жиззахдаги ресторанда юздан ортиқ одам заҳарланди


Жиззах шаҳридаги PRIM ресторани
Жиззах шаҳридаги PRIM ресторани
Сўнгги уч кунда Жиззах шаҳрининг PRIM ресторанида овқатланган юздан ортиқ одам заҳарланди. Шифокорларининг айтишларича, хўрандалар ресторанда овқатланиб чиққач кўнгли айниб, қуса бошлаган. Овқатдан заҳарланган одамларнинг шифокорларга мурожаат қилиши пайшанба куни ҳам давом этди.

Жиззах марказида жойлашган PRIM ресторанида 11,12,13 май кунлари овқатланган хўрандалар ёппасига заҳарланди.

Жиззах шаҳар юқумли касалликлар шифохонасининг исми сир қолишини сўраган шифокорига кўра, 15 майгача ресторанда овқатланган юздан ортиқ одам касалхонага ётқизилган:

- Бу жуда ёмон бўлди. Тез ёрдам машиналари ҳам олиб келди, одамлар ўзлари ҳам мурожаат қилди. Уларнинг ҳаммасига бир хил - овқат токсик инфекцияси диагнози қўйилди. Касалхонамиз беморга тўлиб кетди, деди шифокор.

Шифокор касалланганлар орасида оғир ҳолатдаги беморлар ҳам борлигини ва улар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганини қўшимча қилди. Унга кўра, овқатдан заҳарланганларнинг аксариятини 20-25 ёшли йигитлар ташкил этади.

Жиззах шаҳар Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот марказининг Озодликка гапирган навбатчисига кўра, ресторанда овқатдан заҳарланган одамларнинг тез тиббий ёрдамга мурожаати давом этаяпти:

- Асосан¸ чоршанба куни кўпчилик мурожаат қилди. Лекин бугун ҳам мурожаатлар бўлаяпти. Тез ёрдам уларни касалхонага олиб бораяпти, деди навбатчи шифокор.

Жиззах вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги Озодлик манбасига кўра, пайшанба куни соат 14 гача касалхонага ётқизилган беморлар сони 160 тага етган.

Унинг айтишича, 14 май куни ярим тунгача вилоят ҳокимлигида шу масалага бағишланган йиғилиш ўтказилган.

Мажлисда хўрандаларнинг майонездан заҳарлангани айтилган.

PRIM ресторани шаҳар санитария эпидемология станцияси томонидан ёпиб қўйилган.

PRIM Жиззах шаҳрида қурилган энг замонавий ресторанлардан бири эканлиги айтилади. Рестораннинг ишга тушганига икки йил бўлган.
XS
SM
MD
LG