Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:52

OzodlikOnline: "Гули шоу" нима билан тугайди?


Guli show бош режиссëри Гулнора Каримова томоша бошланиши олдидан.
Guli show бош режиссëри Гулнора Каримова томоша бошланиши олдидан.
Душанба, 24 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ сўнгги воқеалар фонида улар замирига назар ташлашга уринамиз. OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотимизда сиз ҳам иштирок қилиб¸ фикр билдиринг!

Гулнора Каримованинг ўтган ноябрь ойида ўз бизнес империясига қарши рейдлар ортидан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва генерал Ҳаëт Шарифхўжаев каби амалдорларга қарши бошлаган Twitter жанги ҳовурдан тушиб¸ томонлар ўртасида ўзига хос сулҳ тузилганига оид тахминлар кучайган бир пайтда¸ 17 февраль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида Гулноранинг энг яқин шерикларига нисбатан жиноят иши очилгани хабари пайдо бўлди.

19 февраль куни бу хабарга қўшимча¸ тергов идораларига мажбурий равишда олиб келингани айтилган 10 нафар шахснинг Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилган энг оғир иқтисодий жиноятларда айбланаëтгани ҳақида навбатдаги прокуратура баëноти пайдо бўлди.



Буларга қўшимча¸ Twitterда Гулнора Каримовага қарашли экани тахмин этилаëтган Яккасарой тумани¸ Миробод кўчаси¸ 9а уйнинг 7-қаватида жойлашган 11-хонадонига махсус гуруҳ балкондан тушиб¸ рейд ўтказгани ва Каримованинг рейд пайтида айни шу манзилда бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Бош прокуратурада Гулнора Каримованинг фуқаровий эри ва шахсий котибаси каби энг яқин бизнес шерикларига нисбатан айнан Швейцария ва бошқа қатор Европа давлатлари прокурорлари қўйган айбларнинг қўйилиб¸ терговга тортилиши¸ жамоатчилик орасида Гулнора Каримова МХХ билан жангда ютқизди¸ деган тахминларни кучайтириб юборди.

Озодлик сўнгги воқеалар фонида бу жангни яқиндан кузатиб келаëтган сиëсатшунос¸ журналист ва мухолифат етакчиларининг юзага келган жорий вазиятга муносабатини ўрганиб¸ жамоатчиликка тақдим этиб келмоқда.

Навбатдаги жонли мулоқотимизда оддий ўзбекистонликларнинг бу борадаги мулоҳазаларига ўрин берамиз.

Сиз нима дейсиз:

Тахминан тўрт ойча аввал очиққа чиққан Гулнора Каримова манфаатларига нисбатан МХХ ҳаракатлари ўз мантиқий ечимига яқинлашдими?

Бу зиддиятда¸ ким¸ нимага эришди?

Гулнора Каримова¸ Сизнинг тасаввурингизда ким эдию бу воқеалар ортидан кимга айланди?

Бу томоша қачон ва қандай тугайди деб ўйлайсиз?


Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 24 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG