Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:35

Франция полицияси Гулнора Каримованинг уйларини босган


Франция полицияси Гулнора Каримованинг Париж, Сен Тропе ва Версальдаги уйларини босгани айтилмоқда.
Франция полицияси Гулнора Каримованинг Париж, Сен Тропе ва Версальдаги уйларини босгани айтилмоқда.

Францияда Гулнора Каримовага қарашли уйларда рейдлар ўтказилгани бир-биридан айри учта манбадан тасдиқланди. Ўтган ҳафта Франция полицияси Швейцария прокуратураси сўровига кўра, Ўзбекистон фуқароларини ўз ичига олувчи тергов доирасида бир нечта уйда тинтув ўтказгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. Бу уйлар Ўзбекистон президентининг қизига қарашли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган, лекин бу маълумот тасдиқланмаган эди.


Швециянинг ТТ агентлиги сешанба куни тарқатган хабарга кўра, Фарнция полицияси июн ойи ўрталарида айнан Глунора Каримовага қарашли уйларни тинтув қилганини бир-биридан мустақил учта манба тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, француз полицияси Гулнора Каримованинг Париждаги квартираси, Сен Тропе курорт шаҳридаги вилласи ҳамда Версаль шаҳарчасидаги қасрини босган.

Швейцария прокуратураси ўтган йилнинг июл ойидан бери Ўзбекистоннинг тўрт фуқаросини катта миқдорда пул ювганликда айблаб, тергов олиб бормоқда.

Бу иш бўйича гумонланувчи сифатида ўтаётган Алишер Эргашев, Шохрух Собиров, Гаянэ Авакян ва Беҳзод Аҳмедовлар Ўзбекистон президентининг қизига яқин шахслар сифатида кўрилмоқда.

Швейцария Бош прокуратураси матбуот вакили Жанетт Балмер 2 июл куни Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда Франция полицияси “ўзбек иши” доирасида рейдларни ўтказганини тасдиқлаган, лекин тинтилган уйлар кимга тегишли эканини очиқламаган эди.

“Бизнинг сўровимизга кўра, Францияда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари рейд ўтказганини тасдиқлайман. Бу рейд сиз қизиқаётган иш, яъни ўзбекистонликларга алоқадор тергов доирасида ўтказилди. Бу рейдга доир бошқа тафсилотларни очиқламайман”, деган эди Швейцария прокуратураси расмийси Озодлик радиосига.

Франция полицияси ҳам мазкур иш Швейцария томонидан тергов қилинаётгани важидан Озодликнинг саволларига жавоб бермаётир.

Айни пайтда, Швеция прокуратураси TeliaSonera телеком ширкати Ўзбекистонга кириш учун Гулнора Каримовага яқин шахсларга жами 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид жиноий иш ҳам Швейцарияда тергов қилинаётган жиноятга бевосита боғлиқдир. Швециядаги терговда ҳам Алишер Эргашев, Гаянэ Авакян ва Беҳзод Аҳмедов гумонланувчи сифтаида ўтаётгани маълум.

Июн ойи бошида Швециядаги ишда тўртинчи гумонланувчи пайдо бўлди.

Озодлик ва Швеция жамоатчилик телевидениеси ўтказган журналистик суриштирув ортидан прокуратура Стокҳолм судига киритган аризадан тўртинчи гумонланувчи Гулнора Каримова эканини англаш мумкин.

1 Avenue du Marechat Manoury кўчасида жойлашган Гулнора Каримвоага тегишли уйнинг баҳоси 9 миллион евродан 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.
1 Avenue du Marechat Manoury кўчасида жойлашган Гулнора Каримвоага тегишли уйнинг баҳоси 9 миллион евродан 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.
Швециядаги ишни кузтаётган журналистлардан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда, Швеция прокуратураси тергов жараёнида Швейцария билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. Бироқ, ҳамкасбимизнинг прокуратурадаги манбага таяниб айтишича, шведлар Франциядаги рейдларда бевосита иштирок этгани йўқ.

Ўтган ҳафта Франциядаги рейдлар ҳақидаги хабарни етказган манба “Рейдлардан мақсад ҳужжатларни қўлга киритиш ва балки Франция расмийлари тарафидан кўчмас мулкнинг ҳибсга олиниши бўлган”, дея ёзган эди.

Би-Би-Си радиоси ўтган ҳафта, Тошкентдаги манбага таяниб, Ўзбекистон президенти қизининг Франциядаги кўчмас мулки ҳибсга олинганини хабар қилди. Лекин бу хабарни бошқа мустақил манбалардан тасдиқлашнинг иложи бўлгани йўқ.



Ўтган ҳафта, Озодлик рейдлар ҳақида хабар бериши ортидан Гулнора Каримова ўзининг Twitter саҳифасида қолдирган ёзуви диққатга сазовордир. “Бизга Сен Тропе керак эмас. Ўзимизда ҳам ўзлигимизни топиш ва FUN (ҳучақчақлик ва овунчоқ) учун ҳамма нарса бор”, деб ёзди Гулнора Каримова.

Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг Париж ва Франция жанубидаги машҳур Сен Тропе курорт шаҳрида бир нечта кўчмас мулки бор. Шунингдек, бу ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг жазмани, баъзи манбаларга кўра, эри экани айтиладиган собиқ поп-қўшиқчи Рустам Мадумаров номига Париж яқинидаги Версаль шаҳарчасида қаср расмийлаштирилган.
XS
SM
MD
LG