Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:15

Нақд валюта алмашмаслиги хабари “Қора бозор”ни жунбушга келтирди


Ўзбекистон собиқ Совет республикалари орасида чет эл валюталари қора бозори мавжуд бўлган ягона давлатдир.
Ўзбекистон собиқ Совет республикалари орасида чет эл валюталари қора бозори мавжуд бўлган ягона давлатдир.

Чет эл валютаси Ўзбекистондаги банклар орқали жорий йил 1 февралидан бошлаб фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши ҳақидаги маълумот тарқалиши ортидан мамлакат “Қора бозор” ларида АҚШ доллари нархи кўтарила бошлади.



Хоразм¸ Тошкент ва Навоий вилоятларидаги тадбиркорларнинг айтишича¸ йил бошидан бери арзонлаб кетган АҚШ доллар нархи 30 январ куни яна қимматлаган.

Янги йил бошида 100 АҚШ доллари 264 000 сўмга харид қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.

30-январ куни бу кўрсаткич "қора бозор" 290 000 сўмни ташкил қилган.

Марказий банк белгилаган расмий курс эса ҳамон 100 АҚШ доллари учун 198 000 минг сўм даражасида қолмоқда.



Озодлик суҳбатлашган ва ўзини Арслон деб таништирган 44 яшар тадбиркорга кўра¸ янги йилдан бери сокин турган “валюта” бозорида чоршанба куни чайқалиш кузатилган:

- Қора бозор ошишни бошлади. Одамлар орасида ҳар хил гап. Обменниклар ëпилармиш¸ нақд доллар тақиқланади деган гаплар бошланди. Тадбиркорлар 1 февралгача банк ва алмаштирув пунктларидан мавжуд қоидалар асосида валюта олиш учун жадал ҳаракатларни бошлаб юборди. Талаб кучайганидан кейин нарх ошди¸ дейди тадбиркор.

Навоий ва Тошкент вилоятларидаги тадбиркорлар ҳам нақд валюта сотиб олиш билан боғлиқ вазиятнинг мавҳумлиги боис доллар танқислашганидан нолишди.

Ўзбекистон банклари жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотмаслиги билан боғлиқ янги қоида эса мамлакат молиявий бозорини тартибга солиш йўлидаги яна бир уриниш сифатида кўрилмоқда.

Марказий банк баëноти

30 январ куни Ўзбекистон Марказий банки расмий газеталарда махсус баëнот тарқатди.

Баëнотда 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб республика аҳолисига чет эл валютасини сотишнинг такомиллаштирилган тартиби ҳеч бир тарзда саросима келтириб чиқармаслиги таъкидланди.

Баëнотга кўра¸ Ўзбекистонда валюта сотишнинг бу тартиби тажриба тарзида ўзини оқлагани айтилди.

"Ўзбекистонда бундай операциялар 1994 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг йигирмадан ортиқ ваколатли тижорат банки томонидан халқаро тўлов карточкалари муомалага чиқарилмоқда ҳамда улардан 233 мингдан ортиқ жисмоний шахслар кенг фойдаланмоқда", дейилади банк баëнотида.

Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон миллий банкининг исмини айтишини истамаган мулозимига кўра, мамлакатда электрон тўловнинг мукаммал тизими валюта амалиëтларини тез ижро қилинишини таъминлай олади.

- Барча тижорат банклари “VISA International”, “MasterCard” каби халқаро тўлов тизимларининг тўлақонли аъзоси ҳисобланиб, улар реал вақт режимидаги банклараро тўловларни амалга ошириш имконини берувчи “SWIFT” халқаро тизимига уланган¸- дейди мулозим.

Марказий банк баëнотида валюта алмаштириш билан шуғулланувчи мулозимлар зиммасига мажбурият юкловчи мана бу сатрлар ҳам бор.

"Банкнинг масъул ходимлари тез ва қисқа муддатда ариза берувчи-жисмоний шахснинг хорижда барча ҳисоб-китобларни чекланмаган ҳолда амалга ошириш имконини берувчи халқаро тўлов карточкасига чет эл валютасини ўтказиб бериш орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга оширишга мажбур", дейилади Марказий банк баëнотида.

Мажбурий чоралар

Озодлик суҳбатлашган таҳлилчиларга кўра, чет эл валютаси савдосини чекловчи янги тартиб мамлакат бюджетини валюта заҳиралари билан тўлдиришга қаратилган мажбурий чоралардир.

Сўнгги пайтда Ўзбекистон бюджети харажатларини, жумладан пенсия ва нафақалар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар мамлакат хазинасидаги камомад ҳақида ишоратдир¸ дейди Озодлик билан суҳбатда таҳлилчи Малик Абдураззоқов.

Суҳбатдошга кўра, ўтган бир йил ичида аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақалар кесилиши мамлакат молиявий тизими барқарорлигини савол остига қўядиган омилдир.

- Мамлакатда ҳозир ҳам валюта қора бозорининг мавжудлиги молиявий муҳит носоғломлиги белгисидир¸ дейди таҳлилчи.

Ўзбекистон собиқ Совет республикалари орасида чет эл валюталари қора бозори мавжуд бўлган ягона давлатдир.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:48 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG