Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:51

Тожик қўшиқчиси Путинни мадҳ этди


Толибжон Қурбонхонов.
Толибжон Қурбонхонов.

Youtube порталида пайдо бўлган “ВВП” қўшиғи Россияда энг томошабоп клипга айланди ва уни икки кун ичида ярим миллион одам кўрди.


Клипда тожикистонлик қўшиқчи экани айтилаётган Толибжон Қурбонхонов Москвада бўйлаб юриб Владимир Путинни мадҳ қилади.

“Келинг, у бўлмаган ғурбат тўла йилларни бир эслайлик. Мамлакат инқирозда, халқ азобда... Шу пайт Худонинг ўзи бизга уни юборди”, деб куйлайди хонанда.




Тожикча оҳангда куйланган бу қўшиқда Толибжон Россия Бош вазирининг “ҳақиқий спортчи ва ўз халқининг фарзанди” экани ва “ўз гапига отвечать” қилишини мақтайди.

“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати раиси Каромат Шарипов бу қўшиқни ижобий баҳолаб¸ шанба куни ҳаракат кенгашида Путинни қўлловчи баëнот қабул қилиниши ва бу маросимга Толибжон Қурбонхоновнинг ҳам таклиф этилишини билдирди.

Бу қўшиқни тинглаётган россияликларга кўра, Қурбонхоновнинг Путинга бағишлаб куйлаган бу қўшиғи тескари натижа бера бошлаган. Аксар тингловчилар баландпарвоз сўзлар билан¸ бироз беўхшов ёзилган бу қўшиқ шу йилнинг 4 мартига белгиланган президент сайлови олдидан Владимир Путин рейтингини янада пасайтиради, деган фикрда.

Россиялик журналист Александр Плюшчев ўз шахсий блогида Қурбонхоновнинг қўшиғини “Путинга қарши тарихдаги энг ажойиб қўшиқ”, дея таърифлади. Блогер Алексей Навальний эса “Толибжон кучанмасдан Путин атрофидаги лаганбардорлардан ҳам ўтиб кетди”, деб ёзди.

“Қўшиқ муаллифининг Путинга миннатдорчилигини тушунаман. Маҳаллий аҳоли – руслар ҳақида қайғуришдан кўра ВВП турли келгиндиларга яшаш учун ажойиб шароитлар яратиб берди ”, деб ёзади Rappann.

“Бунга жавобан Стас Михайлов ҳам Имомали Раҳмон ҳақида қўшиқ ёзсин!”, дея таклиф қилади Sarzada.

Айримлар “ВВП” видеоклипи Путинга қарши кучлар томонидан яратилганига шубҳа билдирмайди.

“Бу троллинг!!! Бунда Ғарбнинг қўли бор!”, дея огоҳлантиради Roofius2.

Подшоҳларга мадҳия ва ҳамду санолар айтиш борасида ўзбекистонликлар ҳам тожикистонликлардан ортда қолмайди.

Чеченистоннинг москвапараст президенти Рамзан Қодировнинг хос зиëфатларини обод қилган тошкентлик Сўғдиëна (Оксана Нечитайло) "Чеченистон халқ артисти" бўлди.

Ҳозирда энди ўзбекистонлик Санжей исмли қўшиқчи Рамзан Қодиров, унинг отаси Ахмадҳожини улуғловчи қўшиқлар куйлаётганлиги ҳақида Озодлик олдин хабар берган.
XS
SM
MD
LG