Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:39

Рашод қори Камоловнинг тақдири номаълум қолмоқда


Рашод қорининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар сешанба куни пайдо бўлди.
Рашод қорининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар сешанба куни пайдо бўлди.

"Рашод қори Камолов 19 январ куни кечга яқин Свердлов туман ички ишлар бўлимидан судга олиб борилган. Cуд уни ҳибсда сақлаб туриш ёки гаров эвазига чиқариш масаласи юзасидан қарор чиқариши керак". Норасмий манбадан олинган мана шу хабар билан Рашод қорининг қўлга олиниши тўғрисидаги кечаги мақоламизни якунлаган эдик.


Ўш вилояти Қорасув шаҳри Ас-Сарахсий марказий жоме масжиди имомининг қўлга олиниши билан боғлиқ 20 январ кунги тафсилотлар бир-бирига зид, ҳатто бир-бирини инкор этар даражада бўлди.

18 январ куни эрталаб Бишкекнинг Манас аэропортида Ўшга учишга чоғланиб турган пайтида қўлга олинган ва аэропорт милиция бўлими ходими Алтин Ишенбековнинг айтишича, Бишкек шаҳар Свердлов туман ички ишлар бўлими тезкор ходими Султан Суваналиевнинг қўлига топширилган Рашод қори Камолов қорасувлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Равшан Гапировга кўра, 19 январ куни суд қилинган. Суд Камоловни шаҳарни тарк этмаслик шарти билан ҳибсдан озод қилган.

Келинг, аввал Гапировнинг айтганларини эшитайлик.

- Кеча Рашодхон Камоловни судга олиб боришибди қамоққа олиш бўйича мероприсичение қилгани. Лекин суд уни подпискага бир ëққа кетмаслик шарти билан қамоққа олмабди.

Озодлик: Сиз қаердан олдингиз бу информацияни?

- Бу информация аниқ нарса. “Бу ҳеч қаëққа кетмайди. Чақирилганда ўз вақтида келади” деган поручителство беришди ўша ерлик одамлар. Шу билан қўйиб юборган. Кеча қўйиб юборган. Бугун келиб қолармикан деб мен ҳам шуни кутиб турибман. Келиб қолса, бориб ўзи билан тўлиқ гаплашаман, дейди қорасувлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Равшан Гапиров.

Гапировдан олинган бу маълумотни қирғизистонлик бошқа бир мустақил манбадан ҳам олган эдик.

Тинглаётганингиз лавҳа тайёрланаётган дақиқаларда ўша манбанинг ўзи Озодлик билан боғланиб, эрталаб берган маълумотларини эфирга узатмаслигимизни, умуман Рашод қорининг қўлга олиниши мавзуини кўтармаслигимизни илтимос қилди.

Унинг ташвишга тўла овоз билан айтишича, Рашод қорига кафилликка ўтиш учун Бишкек судига борган икки кишининг ҳам "иши чаппасига кетган".

Бишкекдаги мухбиримиз Свердлов туман ички ишлар бўлимидан, туман судидан маълумот олишга ҳаракат қилди. Лекин бунинг иложи бўлмади.

- Сарвар ака, айтиб ўтиш лозимки, Бишкекда кейинги бир ой ичида милиция идоралари, суд идоралари, ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган тарзда қўриқланаяпти. Бу биноларга айбланувчилардан ва гувоҳлардан ташқари деярли ҳеч кимни киргизишмаяпти ва бу сафар ҳам борганимда ҳам худди ана шундай йўл тутилди. Мени бегона шахс сифатида ичкарига киритишмади ва шунинг учун ҳам қандайдир бир маълумотларга ойдинлик киритиш имкони бўлмади.

Озодлик: Свердлов туман судига боришнинг иложи бўлмадими?

- Свердлов туман ички ишлар бўлими билан суд биноси деярли битта жойда жойлашган. Шунинг учун айтаяпманку, айбланувчи ва гувоҳлардан бошқа ҳеч кимни киритмаяпти, дейди Бишкекдан Элмурод.

Шуни айтиш керакки, Рашод қори Камоловнинг Бишкекда қўлга олингани тўғрисида 18 январ куни унинг укаси Рашидхон маълумот берган, лекин ўша куни кечқурун унинг ўзи берган маълумотини рад этган эди.

Бироқ 19 январ куни Бишкекнинг Манас аэропорти милиция бўлими ходими Алтин Ишенбековнинг айтишича Камолов Ўшга учишга чоғланиб турган пайтида қўлга олинган ва Бишкек шаҳар Свердлов туман ички ишлар бўлими тезкор ходими Султан Суваналиевнинг қўлига топширилган.

Ишенбековдан бу маълумотни олганимиздан кейин 19 январ куни Рашидхон қўнғироқларимизга жавоб бермади.

20 январ куни ҳам у киши телефонини очмади. Шундан сўнг биз Рашидхонга СМС ёздик ва ундан "Илтимос, безовта қилманг", деган жавоб олдик.

Манас аэропортидаги милиция бўлими ходими Алтин Ишенбековнинг айтишича, Рашод қори Камолов ҚР ЖК 166-моддаси бўйича, фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Рашод қори Камолов 2010 йилнинг 12 июлида ҳам қўлга олинган, Қорасув шаҳар ички ишлар бўлимида бир неча соат ушлаб турилган ва уни озод қилишни талаб қилган қорасувликларнинг стихияли митингига бир неча минг киши йиғилгач, қўйиб юборилган эди.

Рашод қори масаласи депутат назоратида

"Рашод қори Камоловнинг қўлга олиниши билан боғлиқ масалани парламент мажлисида кўтардим", деди Қирғизистон республикаси Жўғўрқу Кенеши депутати Турсунбой Бакир ўғли.

Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги марказий Ас-Сарахсий жоме масжиди имоми Рашод қори Камолов 18 январ куни Манас аэропортида қўлга олинганидан кейин пайдо бўлган баъзи саволларини мухбиримиз асли қорасувлик депутат Турсунбой Бакир ўғлига берди.

XS
SM
MD
LG