Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45

"Ўзбекистон” радиоканали собиқ муҳаррири Киевда очлик эълон қилганини билдирди


Нарзулло Охунжонов
Нарзулло Охунжонов

"Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири, 2013 йили Ўзбекистонни оиласи билан ташлаб чиққан Нарзулло Охунжонов 12 август куни ҳозир яшаб тургани шаҳар – Украина пойтахти Киев шаҳрида очлик акцияси бошлаганини эълон қилди.

Нарзулло Охунжоновнинг иддао қилишича, БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Украинадаги ваколатхонаси унинг ва оиласи аъзоларининг муаммоларини ҳал қилмяяпти – уларни учинчи давлатга чиқариб, бошпана билан таъминламаяпти ва натижада уларнинг ҳуқуқлари бузилмоқда.

Охунжоновнинг Озодликка билдиришича, у ўз акциясини бошлаши биланоқ унинг иши билан шуғулланаётган халқаро ташкилот вакиллари келган ва масаласи ўрганилаётганини унга маълум қилган.

- Лекин мен акцияни муаммомиз ҳал бўлгунича давом эттиравераман, деди Охунжонов.

Киевда очлик акциясини бошлаган ўзбекистонлик журналист Нарзулло Охунжонов Ислом Каримов даврида "МХХ босимидан қочиб мамлакатни тарк этганини" бугун ҳам такрорлади. Бироқ ўшандан бери давлат раҳбари ўзгарди, бинобарин вазият ҳам ўзгарди, бас шундай экан, Ўзбекистонга қайтаверса бўлмайдими?

Озодликнинг шу мазмундаги саволига Нарзулло Охунжонов кескин рад жавобини берди. Унинг фикрича, “Ўзбекистонда вазият ўзгармаган, журналистларга босим Каримов даврида қандай бўлган эса, ҳозир ҳам шундай”.

Нарзулло Охунжонов билан мулоқотни тингланг:

Нарзулло Охунжонов билан мулоқот
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:43 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG