Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:37

"Навоийазот"нинг икки кун иш ташлаган ишчилари ойлиги кўтарилгач ишга чиқди


Навоийазот” ширкатининг Хитой компанияси билан ҳамкорликдаги янги лойиҳаси қурилишида қатнашаётган бир гуруҳ ишчилар ойлик оширилиши талаби билан 15 август куни иш ташлади.

Акцияда қатнашган ишчилар вакилларининг Озодликка хабар қилишича, улар хорижликларга нисбатан кам ойлик олаётганига норозилик билдирган.

Ширкат мулозимларига кўра, ишчилар талаби инобатга олиниб, уларнинг ойлиги оширилган ва ишчилар ишга қайтган.

Хитой компаниясига ёлланиб ишлаётган маҳаллий ишчиларга кунига 50 минг сўмдан ҳақ тўланган, норозиликдан сўнг улар маошига 10 минг сўмдан қўшилган.

Маҳаллий ишчиларнинг айтишича, уларнинг хитойлик ҳамкасбларига кунига 80 доллардан ҳақ тўланади. Лекин Озодликда бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Ишчилар норозилиги ҳақида Озодликка хабар йўллаган навоийлик ишчига кўра, воқеа 15-16 август кунлари бўлган.

15 август куни обеддан кейин ишчилар иш ташлашди.

“15 август куни обеддан кейин ишчилар иш ташлашди. Кечқурун уйига кетиб, эртасига келиб, обедгача яна ишламасдан ўтиришди. 60 тача одам бор эди” дейди исмини очиқласа ишдан ҳайдалиш хавфи борлигини айтган“Навоийазот” ширкати ишчиси.

У воқеа жойида олинган суратларни ҳам Озодликка йўллади.

500 миллион долларлик лойиҳа

"Навоийазот" ширкатида қурилаётган поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларидан ошади.

Қурилиш ишларини Хитойнинг «China CAMC Engineering CO. LTD» ва «HQC (Shanghai)» компаниялари консорциуми ҳамда ўзбек мутахассислари амалга оширмоқда.

Озодлик билан аноним қолиш истагида суҳбатлашган ишчилар сўзларидан маълум бўлишича, улар хитойлик ишчиларга нисбатан жуда кам ойлик олаётганликларидан норози бўлган.

“Бизга кунлик 50 минг сўм пул беришади. Баъзилар 55 минг сўмдан олади. Хитойликлар кунига камида 80 доллар ойлик олишади. Ҳатто улар “Нимага бунча кам ойлик оласизлар?”, деб бизнинг устимиздан кулишади.

"Навоийазот" заводи.
"Навоийазот" заводи.

Ҳамма оғир ишни ўзбек ишчилари қилаяпти. Қоғозда 7-8 соат деб белгилашади. Аслида кунига 10 соатлаб ишлаяпмиз. Хитойликлар учун ҳамма шароитни қилиб берган. Обеди, транспорти ҳамма нарсани тахт қилишган. Биз эса овқатимизни ўзимиз билан олиб келамиз. Баъзида обедгача овқатларимиз иссиқда ачиб ҳам қолади. Жуда алам қилади, ойлигимизни

Ўзбекистондаги энг йирик кимё корхонаси

Ўзбекистон кимё саноатининг энг йирик корхонаси ҳисобланадиган “Навоийазот”да минерал ўғитлар, органик синтез маҳсулотлари ва нитрон толаси каби жами 70 хилдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади.

51 йиллик тарихга эга “Навоийазот” қурилиши 1961 йили бошланиб, 1964 йилда корхонада илк бор азот кислотаси ва кислороди ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда 10 мингдан зиёд ишчи ишлайдиган ушбу йирик корхона маҳсулотлари ички бозор ва МДҲ ҳамда бошқа хорижий давлатларга тарқатилади.

Иш тўхтаб қолмаслиги учун ишчилар билан келишилди. Улар ойлигига қўшиб берадиган бўлишди.

долларда ҳисобласангиз 5,5 доллар бўлади. Хитойликлар эса 80 доллар олади”, дея нолиди ишчилардан бири.

Озодлик боғланган “Навоийазот” ширкати мулозимига кўра, норозилик билдирган ишчилар ширкатнинг Хитой компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаси қурилишида иштирок этаётган ёлланма ишчилардир.

“Булар Хитойнинг «China CAMC Engineering CO. Ltd» компаниясига ёлланиб ишлаётган ишчилар. Улар кунлик меҳнатига ҳақ олишади. Хитой компанияси қураётган лойиҳамизни Мустақиллик байрамига топширишни режалаштирганмиз. Иш тўхтаб қолмаслиги учун ишчилар билан келишилди. Улар ойлигига қўшиб берадиган бўлишди. Ҳозир иш тўхтаса, сентябрга улгурмаслигимиз мумкин. Биласиз, президент икки марта келиб, лойиҳа билан танишиб кетди. Лойиҳа вақтида топширилмаса, катта тўполон бўлади”, деди матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исмини очиқламасликни сўраган “Навоийазот” мулозими.

Мулозим хитойлик ишчилар ойлигига оид саволларимизни жавобсиз қолдирди.

Норозилик билдирган ишчилардан олинган маълумотга кўра, 16 август куни улар билан раҳбарият учрашиб, ойликни оширишга ваъда бергач, ишга чиқишган.

“Ойлигимизга 10 минг сўмдан қўшиб берадиган бўлишди. Бу ҳеч қанча пул эмас. Лекин бунга рози бўлмасак, умуман ишсиз қолиш хавфи боис ишга қайтдик. Ўтган йили шунақа норозилик билдирганлардан 10 кишини ишдан ҳайдашган эди. Шунга қўрққанимиздан ишга чиқишга мажбур бўлдик”, деди навоийлик ишчи.

Озодлик аввал ҳам ойлик вақтида тўланмаганига билдирилган норозилик акциялари ҳақида бир неча бор ёзган.

Жумладан, 19 июль куни уч ой маошсиз қолган "Оҳангароншифер" ишчилари завод дарвозасини сваркалаб¸ норозилик билдирганди.

Ишчилар норозилик сифатида завод дарвозасини пайвандлаб қўйиб, завод директори ва юк машиналарининг кириш-чиқишини тўсиб қўйган эди.

"Оҳангароншифер" заводида ишчилар уч ойдан буён маошсиз ишлаётганига норозилик билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:07 0:00

​Озодлик мақоласидан сўнг, ишчиларнинг уч ойлик маоши тўлаб берилди.

XS
SM
MD
LG