Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:24

Адлия вазирлиги: Ходимларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб этиш тақиқланган


Мажбурий меҳнат бирор жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлашдир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм каналида эслатди.

Вазирлик туманлар ва шаҳарлар ҳудудини ободонлаштириш ишларига, мавсумий қишлоқ хўжалик ишларига, металл чиқиндилари ва макулатура йиғишга, бошқа турдаги мавсумий ишларга фуқароларни жалб этиш ташкилотлар раҳбарларига ҳукумат қарори билан тақиқлаб қўйилганини эслатган.

Адлия вазирлиги мавзу юзасидан керакли маълумотларни қуйидаги суратда акс эттирган:

Адлия вазирлигининг мажбурий меҳнатга оид маълумоти
Адлия вазирлигининг мажбурий меҳнатга оид маълумоти

Алоқадор

XS
SM
MD
LG