Озод Европа/Озодлик радиосининг 23 хизмати бош муҳаррирлари АҚШ глобал медиа агентлиги – USAGAM бош директори Майкл Пакка норозилик мактубини жўнатди.
Мактубда агентлик раҳбари икки париявийлик принципидан “мисли кўрилмаган даражада воз кечганликда” ва “ўзи ҳимоя қилиши шарт бўлган оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигига даҳл қилганликда” айбланди.
Майкл Пак президент Дональд Трамп томонидан июль ойида мазкур агентликка раҳбар сифатида тайинланган эди.
30 декабрда ёзилган ва Озод Европа/Озодлик таҳририяти кенгашининг 7 аъзоси ва радио хизматларининг раҳбарлари томонидан имзоланган мактуб нусхаси Сенатга, Вакиллар палатасига ва сайланган президент Жо Байденнинг ўтиш даври маъмурияти раҳбарига ҳам жўнатилди.
Майкл Пак CNBCга мазкур мактуб юзасидан муносабат билдирар экан, ўзи томонидан омавий ахборот воситалари эркинлигига даҳл қилинганини инкор этди.
“Менинг барча ҳаракатларим ўз мажбуриятларимни ва Конгресс томонидан белгилаб берилган USAGM миссиясини бажариш доирасида бўлди”,-деди Пак.