Россия ҳукумати турли сабабларга кўра Россиядан бадарға қилинган 150 минг ўзбекистонликни амнистия қилгани тўғрисида Россия мигрантлар федерацияси маълум қилди.
Федерация президенти Вадим Коженов эълон қилган видеода 150 минг ўзбекистонликдан ташқари яна 150 минг тожикистонлик муҳожир ҳам амнистия қилингани таъкидланган.
Амнистия қилинган муҳожирлар бундан буён Россия ҳудудига қайта кириш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
«Амнистия суд ҳукми билан мамлакатдан бадарға қилинганларга қўлланилмайди. Агар Россиядан бадарға қилиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлса, унда муҳожир ўзининг амнистия қилингани ёки қилинмаганини Россия Ички ишлар вазирлиги сайти орқали билиб олиши мумкин»,-дейилади хабарда.
Бундан ташқари ўзининг амнистия қилингани ёки қилинмагани тўғрисида маълумот олмоқчи бўлган шахс +8 (963) 997- 42-10 ёки +8 (926) 130 -75-00 телефонларига ҳам мурожаат қилиши мумкин.
Электрон мурожаатлар эса info@fmr-online.ru манзили орқали қабул қилинади.