Президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов ўтган ҳафтада “Капиталбанк”нинг 112 миллион акциясини қўшимча равишда сотиб олди. Бу билан 2019 йилдан бери банк ҳиссадори сифатида тилга олиниб келинадиган Ойбек Турсунов “Капиталбанк” акцияларининг 50 фоизига эгадорлик қилади.
Иқтисодий соҳага ихтисослашган Spot нашрининг 4 ноябрда хабар беришича, "биржадан ташқари савдо-сотиқ" 29 октябрь куни амалга оширилган. Ўша куни Турсунов банкнинг 112,49 миллион акциясини сотиб олган. Бу эса банк умумий акцияларининг 34,1 фоизни ташкил қилади. Бунга қадар Ойбек Турсунов “Капиталбанк”нинг 52,43 миллион акцияси эгаси эди.
Ойбек Турсунов 2020 йилда Uzcard низом капиталининг 75 фоизини ҳам сотиб олганди. Кейинроқ бу ширкатнинг 51 фоиз ҳиссаси Ўзбекистон Миллий банки ихтиёрига ўтган.
“Капиталбанк” банк секторидаги етакчи позицияни эгаллаган молия ширкатларидан биридир.