Жаҳонда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланаётгани расман билдирилди

Шу кунгача жаҳонда 187 миллиондан кўпроқ киши коронавирусга чалинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус дунё COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини арафасида турганини билдирди. Унга кўра, тўрт ҳафтадан бери мамлакатларда коронавирусга чалинганлар ва коронавирусдан ўлганлар сони кескин ўсиб бормоқда.

Халқаро ташкилот раҳбари коронавирусга чалинганлар сонининг кўпайишига вируснинг "дельта" штамми асосий сабаб бўлаётганини, бу штамм ҳозиргача дунёнинг 111 давлатида аниқланганини айтди.

Гебрейесус ҳукуматларни жорий йил сентябригача аҳолининг камида 10 фоизини, йил охиригача 40 фоизини, 2020 йил ўртасигача 70 фоизини эмлашга чақирди. Бу ишни амалга ошириш учун жаҳон давлатларига 11 миллиард доза вакцина керак бўлади.

Ташкилот шу кунгача жаҳонда 187 миллиондан кўпроқ киши коронавирусга чалингани ва беморлардан 4 миллиондан ортиқроғи ўлгани ҳақида билдирган.