Жаҳонда бир кунда 371 489 киши коронавирус юқтирди, 9 мингга яқин бемор вафот этди

Сўнгги сутка давомида дунёда 371 489 киши коронавирусга чалингани аниқланди. Дунё миқёсида беморлардан 8 745 нафари вафот этди.

Коронавирус бўйича мустақил статистикани олиб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг билдиришича, 3 июнь ҳолатига кўра, коронавирус юққан беморлар сони 171 миллион 675 мингдан ошиб кетди. Улардан 3 миллион 691 мингдан ортиғи вафот этган.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ шу кунгача жаҳон давлатлари орасида биринчи ўринда бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, АҚШда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 33 миллионга яқинлашди.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. Бу мамлакатда беморлар сони 28 миллион 307 мингни ташкил қилди. Учинчи ўринда бораётган Бразилияда эса 16 миллион 545 минг одамда коронавирус аниқланди.

Жонс Хопкинс университетининг билдиришича, 3 июнь ҳолатига қараганда, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.