Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистонда юзага келиш эҳтимоли катта бўлган гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида 13 сентябрь куни донор давлатлар конференциясини ўтказади. БМТ гуманитар инқироз олдини олиш учун 600 миллион доллар пул йиғмоқчи.
Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтадиган анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва донор давлатлардан келадиган 40 нафарга яқин вазир иштирок этиши кутилмоқда.
15 августда Толибон назорати остига ўтган Афғонистонда қурғоқчилик, нақд пул ва озиқ-овқатнинг етишмаслиги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.
«Биз озиқ-овқат захиралари тугаб қолишининг олдини олиш мақсадида бевосита пул сўраяпмиз»,- деди БМТ Озиқ-овқат дастури ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Антея Уэбб.
Афғонистон Толибон назоратига ўтгани ортидан 19 август куни Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга бериладиган 400 миллион долларлик молиявий кўмакни тўхтатиб қўйган эди.