АҚШда 3 ноябрда президентлик сайлови ўтказилади. Жорий сайловда президентлик лавозими учун амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден курашмоқда.
Сайлов арафасида айрим штатларнинг губернаторлари Миллий гвардияни тартибсизликларнинг олдини олишга тайёр туришга чақирди. Чакана савдогарлар эса ўз мулкларини ҳимоя қилиш мақсадида дўконлари ва офисларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди.
АҚШ пойтахти Вашингтон марказида корхоналар ва давлат идоралари деразалари, эшиклари фанера билан тўсиб ташланди.
Нью-Йоркда кўпгина дўконлар ва ресторанлар кириш эшиклари ва деразалари баррикада қилинди. Бундай ҳолатлар Денвер, Миннеаполис ва Лос-Анжелесда ҳам кузатилди.
Хабарларда билдирилишича, сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар барча штатларда митинг ва намойишлар бўлиши кутилмоқда. Айрим штатлар губернаторлари эса намойишлар зўравонликларга ва тартибсизликларга айланиб кетиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.
Массачусетс, Иллинойс, Орегон штатлари губернаторлари Миллий гвардияга тартибсизликларни бартараф этишга ҳозир туриш тўғрисида кўрсатма берди.
Шунингдек, таҳлилчилар сайловда Жой Байден ғалаба қиладиган бўлса, Дональд Трамп сайлов натижаларини тан олмай, унга қарши судга ариза киритиши мумкинлигини таҳмин қилмоқдалар. Таҳлилчиларга кўра, бу вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.