Собиқ вице-президент Жо Байден 3 ноябрда ўтган сайлов атрофидаги вазият мураккаблашиб бораётгани ортидан америкаликларни “босиқ бўлиш”га чақирди.
Байден ўзи туғилиб ўсган Делавэр штатидан туриб 5 ноябрь куни берган баёнотида “барча овозлар санаб бўлинганидан сўнг президент Дональд Трамп устидан ғалаба қилгани аниқ бўлишига шубҳаланмаслиги”ни айтди.
Байден “Қўшма Штатлар президентини фақат сайловчилар танлаши”ни ва бошқа ҳеч кимда бундай ҳуқуқ йўқлигини таъкидлади.
Айни пайтда Трамп сайловчилар ҳайъатининг 214, Байден эса 253 овозига эгалик қилмоқда. Сайловчилар ҳайъатининг камида 270 овозини олган номзод сайлов ғолиби сифатида эъон қилинади.
Ҳозирда яна 5та штатда овозларни санаш жараёни кетмоқда. Хабарларда Байден Невада ва Аризонада олдинда бораётгани айтилмоқда.Пенсильванияда эса Трамп Байдендан устунликка эришган.