Украина президенти Владимир Зеленский 19 февраль куни Ғарб давлатларининг Россия Украина билан чегарадаги кескинликни юмшатиши шартлиги тўғрисидаги чақириқларига қўшилди.
Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида сўзлаган нутқида Зеленский: “Украина иттифоқчилари билан ёки иттифоқчиларсиз ҳам ўзини исталган пайтда ҳимоя қила олади. Украинага ёрдам бериш учун Россия эҳтимолий ҳужуми қайси куни амалга оширилиши тўғрисидаги таҳминларни такрорлайвериш шарт эмас”, - деб айтди.
Зеленский ўз нутқи давомида Ғарб давлатларидан Украинанинг Европа Иттифоқи ҳамда НАТОга аъзо бўлишини яқинлаштирувчи қарорларни кутаётгани тўғрисида гапирди.
Аввалроқ анжамунда нутқ сўзлаган АҚШ вице президенти Камала Харрис, агар Россия Украинага яна бостириб кирса, НАТО Европадаги шарқий қанотини кучайтиришини билдирган эди.