Жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас. Халқ таълими вазирлиги бу ҳақда 20 декабрда хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, бундай қарор болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Бундан ташқари ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклардан ташқари мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш ҳам тақиқланади.
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.